27 октябр бутун републикада Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларига депутатлик сайлови бўлиб ўтади. Шу сабаб Тошкент метрополитени иш фаолиятини 5:00 дан бошлашини маълум қилди.

Қайд этилишича, бу кунда йўналишларда поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкиллаштирилади.