Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда колониядан 6 нафар маҳбус қочиб кетди
Россиянинг Липецк областидаги 2-сонли жазони ижро этиш колониясидан қочган олти нафар маҳбусдан тўрт нафари ўзбекистонлик эканлиги айтилмоқда.
Бу ҳақда област раҳбари Игор Артамонов ўзининг Телеграм-каналида маълум қилди.
“Олти маҳбус 2-сонли жазони ижро этиш колониясидан қочиб кетди. Ҳозирги пайтда барча тезкор хизматлар уларни қидиришга сафарбар қилинган, идоралараро гуруҳ фаолият юритмоқда. Липецк области бўйича Жазони ижро этиш федерал хизмати бошқармаси Ички ишлар вазирлиги, Росгвардия ва Федерал хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда жиноятчиларни қидириб топиш ва ушлаш учун зарур чора-тадбирларни амалга оширмоқда”, — деб ёзган у.
Маълумотларга кўра, область Жазони ижро этиш федерал хизмати бошқармаси колония ҳудудини кўздан кечириш вақтида ерости йўлини топган, шундан сўнг маҳкумлар сони текширилганда, олти киши камлиги аниқланган.
“112” ва Mash Telegram каналлари қочоқ маҳбуслар ҳақидаги маълумотларни эълон қилди:
- Даврон Жабборов —1997 йилда туғилган Тожикистон фуқароси. Номусга тегишда айбланиб, судланган;
- Дилшол Арслонов — 1996 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси. 16 ёшга тўлмаган шахс билан жинсий алоқа қилгани учун судланган;
- Турғун Абдуллаев — 1997 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси. Номусга тегишда айбланиб, судланган;
- Хуршидбек Даниев — 2005 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси. Гиёҳванд моддаларни тарқатиш моддаси бўйича судланган;
- Парвозбек Турабаев — 2005 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси. Гиёҳванд моддаларни тарқатиш моддаси билан судланган.
- Бахтиёр Жумаев — 1996 йилда туғилган, фуқаролиги келтирилмаган. Номусга тегишда айбланиб, судланган.
Жазони ижро этиш федерал хизмати сайтида маҳбусларнинг номлари кўрсатилмаган, бироқ бошқарма уларнинг барчаси Ўрта Осиёдан келганини маълум қилди.
Кейинроқ Липецк губернатори қочоқларнинг икки нафари Тамбов областида қўлга олинганини эълон қилди. Унинг сўзларига кўра, яна тўрт нафар маҳкумни қидириш давом этмоқда.
Ҳолат юзасидан колония ходимларига нисбатан жиноий иш қўзғатилди. Қамоқхона мансабдорлари эътиборсизлик туфайли маҳбусларнинг қочиб кетишига йўл қўйганликда айбланмоқда.
Мавзуга оид
09:47 / 09.03.2026
Хабаровскдаги 75 нафар ўзбекистонлик маҳбус билан суҳбат ўтказилди
18:10 / 24.02.2026
Жазо муддатини ўтаган ёшлар учун «Иккинчи имкон» лойиҳаси йўлга қўйилади
10:40 / 21.01.2026
Туркияда қамоқдаги ўзбеклар билан консуллик суҳбати ўтказилди
09:57 / 14.01.2026