Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Акрам Афиф — Осиёда йилнинг энг яхши футболчиси!
Бугун, 29 октябр куни Жанубий Корея пойтахти Сеулда Осиё Футбол Конфедерацияси томонидан қитъа футболининг энг яхшиларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда.
ОФК томонидан йил якунларига бағишланган тақдирлаш маросимида тадбирнинг асосий соврини – йилнинг энг яхши футболчиси соврини Қатар миллий жамоаси ҳамда «Ас-Садд» клуби вингери Акрам Афифга топширилди. У йил бошида ўз мамлакатида ўтган Осиё кубогида миллий жамоаси билан зафар қучиб, қитъада тенгсиз бўлганди.
Афиф Осиё кубоги-2023да 7 ўйинда 8та гол ва 3та ассист қайд этганди. Шунингдек, ЖЧ-2026 саралашида 8 учрашувда 3та голга муаллифлик қилди. Бу мавсумда эса клуби сафида Қатар чемпионатида 8 ўйинда 3та гол қайд этган бўлса, ОЧЛда 3 ўйинда 2та голга муаллифлик қилган.
Афиф «Осиёнинг энг яхши футболчиси» номинациясида Жанубий Корея миллий жамоаси аъзоси Сол Ёнг Ву ва Иордания миллий жамоаси форварди Яздон Ан-Найматни ортда қолдиришга эришди.
Мавзуга оид
21:37 / 15.04.2026
ОФК янги мавсумдан Чемпионлар Лигаси иштирокчилари сонини оширмоқчи
18:59 / 21.03.2026
Осиё Кубоги-2031 кўчирилди – Ўзбекистон уни ўтказишга даъвогар эди
20:26 / 21.12.2025
Осиё футбол конфедерацияси ОФК Миллатлар Лигаси мусобақасини жорий этади
11:54 / 07.10.2025