Бажариладиган вазифага мослаб, энг қулайини танланг. Visa Direct — Visa карталари ўртасида тезкор пул ўтказиш учун, SWIFT — хориждаги ўқиш ёки даволанишга тўлов қилиш учун.

Visa Direct — Visa карталарига тезкор пул ўтказиш

Octo-Mobile иловасидаги Visa Direct бу — дунёнинг 180 мамлакатига бир зумда пул ўтказиш хизмати. Яқинлари Visa картасига валюта картасини очмасдан пул юбормоқчи бўлганлар учун мос келади. Хизмат автоматик равишда маблағларни олувчининг валютасига конвертация қилади.

Octo-Mobile иловасидаги Visa Direct орқали қандай қилиб пул юбориш мумкин?

  • Илованинг пастки менюсида “Карталар”ни танланг.
  • Пул юбориладиган картани танланг.
  • Карта менюсидан “Ўтказма”→ “Visa Direct”ни танланг.
  • Пул олувчининг карта рақами ҳамда фамилияси, исмини киритинг, пул миқдорини кўрсатинг ва ўтказмани тасдиқланг.

Visa Directʼнинг афзалликлари:

  • Ўтказмаларни Humo ва Uzcard карталаридан юбориш мумкин.
  • Қамров - дунёнинг 180 мамлакати.
  • Маблағлар автоматик равишда олувчининг валютасига ўтказилади.

Комиссиялар

  • Octobank Visa карталаридан бошқа банкларнинг Visа карталарига пул ўтказиш - 1% (камида 2,40 доллар).
  • Octobank Uzcard карталаридан бошқа банкнинг Visa карталарига ўтказмалар – 2% (камида 40 000 сўм), Octobank Humo карталаридан бошқа банкнинг Visа карталарига ўтказмалар – 1,5% (камида 40 000 сўм).

Бу усул, масалан, қариндошлар томонидан чет элга тезда пул жўнатиш керак бўлган ҳолатлар учун мос келади.

SWIFT — хизматларга тўлов қилиш учун ишончли ўтказмалар

SWIFT сизга Octobank ҳисобрақамидан бошқа мамлакатдаги банк ҳисобрақамига пул ўтказиш имконини беради. Ўқиш, даволаниш ёки йирик харидларга тўлов қилиш учун қулай. Мижоз ўтказма валютасини танлаши мумкин ва маблағлар автоматик равишда олувчининг валютасига конвертация қилинади.

Octo-Mobile иловасидан қандай қилиб SWIFT ўтказма юбориш мумкин?