G16 асосий савдо йўналишлари бўлган — Европа, Осиё, Яқин Шарқ, Шимолий Америка ва Осиё-Тинч океани минтақаси валюталарини ўз ичига олади: AED, CNH, SGD, EUR, GBP, CHF, PLN, CZK, SEK, NOK, DKK, CAD, MXN, AUD, NZD ва JPY.

Бизнес учун бу хорижий ҳамкорлар билан бевосита ташқи савдо шартномаси валютасида ҳисоб-китоб қилиш имкониятидир.

«Халқаро савдо тобора кўп валютали бўлиб бормоқда. Компаниянинг Хитойда етказиб берувчиси, БААда ҳамкори ва Европада мижози бўлиши мумкин — уларнинг ҳар бирига ўз валютасида ҳисоб-китоб керак бўлади. Шунинг учун замонавий банкнинг вазифаси шунчаки халқаро тўловларни амалга ошириш эмас, балки бизнесга турли бозорлар билан қулай ишлаш имконини берувчи инфратузилмани яратишдир. Агар банк компанияга тезроқ ҳаракатланишида ёрдам берса, демак, у ҳақиқатан ҳам ишончли ҳамкор ҳисобланади», — дея таъкидлади Octobank Бошқаруви раисининг ўринбосари Баҳодир Мирзаев.

Онлайн — ҳисоб-китоблар

Конверсия операциялари ва халқаро тўловлар Octobank интернет-банкинг орқали амалга оширилади. Мижоз филиалга ташриф буюриши шарт эмас: ариза бериш ва операцияни амалга ошириш рақамли форматда амалга оширилади.

Octobank — бизнес ишонч билан олға интилиши, янги бозорларни забт этиши ва ривожланиши учун ишончли ҳамкор. Биргаликда — натижа сари.

Реклама ҳуқуқи асосида