Статистика қўмитаси хабарига кўра, никоҳдан ажрашишлар 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,7 баробарга кўп.
Никоҳдан ажрашганларнинг ўртача ёши — эркаклар учун 35,2 ёшни, аёллар учун 32,4 ёшни ташкил этган.
Никоҳдан ажрашишларнинг энг кўп улуши:
- Тошкент шаҳрида 13 фоиз;
- Андижон вилоятида 10,7 фоиз;
- Фарғона вилоятида 10,6 фоиз;
- Самарқанд вилоятида 10,2 фоиз;
- Тошкент вилоятида 10,1 фоизга тенг бўлган.
Никоҳдан ажрашишларнинг асосий қисми шаҳарларда 21,1 мингтани (62,0 фоиз), қишлоқларда эса 12,9 мингтани (38,0 фоиз) ташкил этган.










