2024 йил январ-декабр ойларида туғилган чақалоқлар отасининг ёши бўйича 10,7 фоиз чақалоқлар отасининг ёши 25 ёшгача, 82,5 фоизининг отаси 25-39 ёшларга ҳамда 6,8 фоиз чақалоқларнинг отаси 40 ёш ва ундан катта ёшдагилар ҳиссасига тўғри келган

Туғилган чақалоқлар онасининг ёши бўйича 39,3 фоиз чақалоқлар онасининг ёши 25 ёшгача, 59,5 фоизининг онаси 25-39 ёшларга ҳамда 1,2 фоиз чақалоқларнинг онаси 40 ёш ва ундан катта ёшдагилардан иборат бўлган.

2024 йилда Ўзбекистонда 926,4 минг нафар бола туғилган. Шундан 479,5 минг нафари ўғил, қолган 446,9 минг нафари қизлар.