Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Йил бошидан бери Ливияда миналар портлаши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди
Ливияда 444 миллион квадрат метрдан ортиқ майдонни миналар ва портламаган ўқ-дорилардан тозалаш керак, деди БМТнинг Ливиядаги миналарга қарши хизмати директори Фотима Зурик.
2024 йил бошидан буён Ливияда 16 киши, жумладан, болалар миналар ва портламаган ўқ-дорилар қурбони бўлди, деди БМТнинг Ливиядаги миналарга қарши хизмати директори Фотима Зурик.
Зурик Ливияда 444 миллион квадрат метрдан ортиқ майдонни миналар ва портламаган ўқ-дорилардан тозалаш зарурлигини ва бу жараён 15 йилга чўзилиши мумкинлигини таъкидлади.
2011 йилдан буён, Муаммар Қаддофий режими қулаганидан сўнг, турли қуролли гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар ва жанглар натижасида Ливиянинг кенг ҳудудлари миналар ва портламаган ўқ-дорилар билан тўлиб кетган.
Ушбу миналар ва ўқ-дориларнинг вақти-вақти билан содир бўладиган портлашлари тинч аҳолининг ўлимига олиб келяпти.
Мавзуга оид
12:19 / 29.05.2026
“Эрон Ливиянинг куни бошига тушишидан қочяпти” — сиёсатшунос
10:24 / 04.04.2026
200 дан ортиқ украин ҳарбийлари Ливияда — суриштирув тафсилотлари
13:34 / 04.02.2026
Ливияда Қаззофийнинг ўғли ўлдирилди
08:45 / 24.12.2025