Ўзбекистон Туркий давлатлар стратегик шериклиги тўғрисидаги шартномани қабул қилишни таклиф этди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Бишкек шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисида нутқ сўзлади.
"Бугун Ташкилотимизнинг тарихий ҳужжати – Туркий дунё хартиясининг қабул қилиниши қардош давлатлар ва халқларимиз ўртасида кучайиб бораётган кўпқиррали ҳамкорликнинг ёрқин ифодасидир. Аминманки, биз шу асосда Туркий дунёни янада жипслаштириш, унинг мавқейини ошириш, ўзаро манфаатли ва дўстона алоқаларимизни чуқурлаштириш, ҳамкорлигимизни янги босқичга кўтаришга эришамиз", деди давлат раҳбари.
Қайд этилишича, Ўзбекистон давлатлар ўртасидаги икки ва кўп томонлама ҳамкорликнинг бугунги юқори даражасидан келиб чиқиб, Ташкилотнинг асосий шартномавий-ҳуқуқий базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш тарафдори.
"Биз Туркий давлатларнинг стратегик шериклик, абадий дўстлик ва қардошлиги тўғрисидаги шартномани қабул қилишни таклиф этамиз. Ўйлайманки, ушбу кенг қамровли ҳужжатнинг ишлаб чиқилиши тузилмамиз фаолиятини янада юксак сиёсий поғонага кўтаради", деди президент.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, бугунги кунда давлатларнинг ташқи товар айланмасида ўзаро савдо улуши анча паст даражада қолмоқда. Импортнинг салмоқли қисми учинчи давлатлар ҳиссасига тўғри келмоқда.
Таъкидланишича, энг аввало, тариф ва нотариф тўсиқларни бартараф этиш, савдо-божхона тартиб-қоидаларини енгиллаштириш, электрон тижорат платформаларини ривожлантириш бўйича аниқ битим ва келишувлар ишлаб чиқиш лозим.
"Савдо соҳасидаги салоҳиятимизни кенгайтиришга қаратилган чуқур тадқиқотлар олиб бориш учун яқин истиқболда Тошкентда етакчи миллий таҳлил марказларимизнинг анжуманини ўтказиш айни муддао бўлар эди.
Келгуси йил учун иқтисодий форум, савдо ва саноат кўргазмалари, минтақа ва вилоятларимизнинг ўзаро ташриф режаларини, давлат харидларида иштирок этиш, кооперация ва локализация қўшма дастурини қабул қилишимиз керак. Бу устувор вазифаларни мамлакатларимизнинг Бош вазир ўринбосарлари зиммасига юкласак, албатта натижаси тезда кўринади", деди президент.
Мавзуга оид
19:14 / 03.12.2024
Фарғонада 1 минг 210 гектарда саноат зоналари ташкил этилиши мумкин
22:28 / 02.12.2024
2025 йилда кўмир қазиб олишни 10 миллион тоннага етказиш мўлжалланмоқда
20:59 / 26.11.2024
Президентга транспорт соҳасидаги трансформация жараёнлари тақдим этилди
19:05 / 26.11.2024