Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple BBC, The Insider ва "Эха Москвы" подкастларини Россияда яшириб қўйди
BBC рус хизматининг янгиликлар шоуси, шунингдек, "Эха Москвы" ва The Insider контенти россиялик фойдаланувчиларга мўлжалланган "Подкасты" иловасидан йўқолди, деб ёзади "Медиазона".
Американинг Apple технология корпорацияси Россиядаги фойдаланувчилар учун BBC рус хизматининг "Что это было?" шоусини, "Эхо Москвы" радиоси ва The Insider нашри подкастларини яшириб қўйди. Бу ҳақда 14 ноябр, пайшанба куни "Медиазона" хабар берди. Бу контент айнан қачон яширилгани номаълум.
Россиялик фойдаланувчилар фақат аввал тинглаган ва юклаб олган яширин подкастларга кириш имконига эга, янги фойдаланувчиларда эса уларни қидирувда топиш имкони йўқ, деб ёзади нашр. Охирги мавжуд эпизод 8 ноябрда чиқди.
Шу билан бирга, BBC рус хизматининг қолган бешта подкастлари россиялик фойдаланувчиларга очиқлигича қолмоқда. Россия Федерациясидан ташқарида ҳам барча яширин подкастлар мавжуд.
Apple РФ расмийлари билан ҳамкорликда айбланмоқда
Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кириши бошланганидан кейин Apple Россия бозорини тарк этди. Шу билан бирга, сўнгги пайтларда унинг Роскомнадзор билан ҳамкорлиги ҳақида тахминлар пайдо бўлди. Хусусан, июл ва сентябр ойларида Россия App Store'дан 25 та VPN-иловаси, сентябрда эса яна 98 таси йўқолган.
Apple, шунингдек, Россияда блокланган хорижий оммавий ахборот воситалари иловаларини олиб ташлади. Компания ўтмишда Россия расмийларининг талабларини бир неча бор бажарган.
Тавсия этамиз
Корея: Гапирилмайдиган ҳақиқатлар (2-қисм) | SUBYEKTIV
Жамият | 18:07 / 09.08.2025
Уруш нима бўляпти?
Жаҳон | 19:26 / 07.08.2025
Ўзбекистонда тонировка учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин
Ўзбекистон | 15:45 / 07.08.2025
Тошкентда ўзини ДХХ ходими сифатида таништирган шахс ушланди
Жамият | 14:43 / 05.08.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Афғонлар депортацияси, Тожикистонга ёрдам, АЭС ва матбуотга таъсирнинг қирқилиши – МО ҳафта ичида
Жаҳон | 12:14
-
🔴 LIVE: 15 август, Аляска. Катта учрашувдан кутилмалар
Жаҳон | 11:22
-
Путин Донбасс эвазига Украинада ўт очишни тўхтатишини айтган. Зеленский жавоб қайтарди
Жаҳон | 10:17
-
Sea Breeze'га рухсат, чорасиз мактаблар ва ёпиқ бюджет — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 10:00
Мавзуга оид

10:17
Путин Донбасс эвазига Украинада ўт очишни тўхтатишини айтган. Зеленский жавоб қайтарди

21:33 / 09.08.2025
Россия ҳарбий бригадалардан бирини мигрантлар билан тўлдирди – DeepState

14:40 / 09.08.2025
Канада Россиядан денгизда етказилган нефт учун чекланган нархни пасайтиради

12:26 / 09.08.2025