Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 7,5 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди
Яшнобод туманида жойлашган МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Фото: Ўзэнергоинспекция
Тошкент шаҳрида электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, 7,5 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган МЧЖ аниқланди.
“Ўзэнергоинспекция” хабарига кўра, Яшнобод туманида жойлашган “К.И.” МЧЖ масъуллари электр ҳисоблагичга ташқи таъсир кўрсатиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган.
Ушбу қоидабузарлик натижасида электр таъминоти корхонасига 7 млрд 528 млн сўмлик зарар етказилган.
Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилди.
Мавзуга оид
09:41 / 17.01.2026
Ўзбекистонда ҳар 10 та корхонанинг қарийб 8 таси МЧЖ
13:14 / 15.12.2025
Статистика: тижорат ташкилотларининг асосий қисми МЧЖ
13:37 / 06.10.2025
Тошкентда Махтумқули кўчасининг бир қисми қарийб бир ойга ёпилди
23:16 / 25.08.2025