Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 18 ноябр куни Traverse ва Equinox тўқнашди. Бу ҳақда пойтахт ЙҲХБ хабар қилди.
Ҳолат соат 08:40 да Алишер Навоий кўчасидаги «Асалари уюшмаси» қаршисида юз берган. ЙТҲ оқибатида Traverse машинасидаги икки нафар йўловчига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган.
Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари бошланди.
Бундан ташқари, шу куни соат 14:30 да Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида 4 та машина тўқнашган. Иштирокчилар: Damas — ҳайдовчи 2002 й.т.; Monza — ҳайдовчи 1995 й.т.; Onix — ҳайдовчи 1987 й.т.; BYD — ҳайдовчи 1995 й.т.
ЙТҲ оқибатида жароҳат олганлар йўқ.















