Жаҳон | 07:50 / 27.11.2024
14891
2 дақиқада ўқилади

Россия Мудофаа вазирлиги ATACMS билан Курск аэродромига зарба берилганини тасдиқлади

Россия Мудофаа вазирлиги ATACMS Курск-Восточний аэродроми ва С-400 зенит-ракета дивизиони позициясига зарба берганини тасдиқлади. Идора жавоб тайёрланаётганини эълон қилди.

Фото: AP

Россия Мудофаа вазирлиги ATACMS узоқ масофали баллистик-тактик ракетаси Курскдан 7 километр узоқликда жойлашган Курск-Восточний аэродромига келиб урилганини тасдиқлади. Мудофаа вазирлигининг 26 ноябр, сешанба куни эълон қилинган баёнотига кўра, уч кун ичида Украина Қуролли кучлари (УҚК) узоқ масофали Ғарб қуроллари билан Курск областидаги нишонларга иккита зарба берди.

«Жавоб тайёрланмоқда»

Шундай қилиб, 25 ноябр куни Курск-Восточний аэродромига саккизта ATACMS ракеталари томонидан зарба берилди, еттитаси С-400 ЗРТ ва «Панцирь» КЗРК жанговар бирликлари томонидан уриб туширилди, биттаси нишонга етди, дея маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги. Парчалар қулаши натижасида икки ҳарбий хизматчи «енгил жароҳатланган ва инфратузилма объектлари енгил шикастланган», дейилади идорада.

Аввалроқ, 23 ноябр куни Украина Қуролли кучлари Курскдан 37 км шимоли-ғарбда жойлашган Лотаревка ҳудудида С-400 зенит-ракета дивизияси позициясига бешта ATACMS ракетаси билан зарба берган эди. Учтаси «Панцирь» КЗРК томонидан йўқ қилинди, иккитаси ўз мақсадига етди, радар станцияси шикастланган, ходимлар орасида қурбонлар бўлган.

«Жавоб чоралари тайёрланмоқда», дея маълум қилди Россия Мудофаа вазирлиги.

Reuters: Путин ҳудудлар бўйича жиддий ён босишга йўл қўймайди

Россия президенти Владимир Путин АҚШ президентлик сайловларида ғалаба қозонган Доналд Трамп билан Украинада ўт очишни тўхтатиш бўйича келишувни муҳокама қилишга тайёр, бироқ жиддий ҳудудий ён босишни истамайди ва Киев НАТОга кириш амбицияларидан воз кечиши кераклигини таъкидламоқда. Бу ҳақда 20 ноябр куни Кремлдаги муҳокамалардан хабардор беш манбага таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.

Россиянинг амалдаги ва собиқ расмийлари Кремл, умуман олганда, фронт чизиғида урушни музлатишга рози бўлиши мумкинлигини айтишди.

Мавзуга оид