Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди
Адиз Бобоев ҳоким вазифасини бажарувчи бўлади. У бунгача Ҳисоб палатаси раиси эди.

Фото: Бош вазир матбуот хизмати
Адиз Музафарович Бобоев Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони имзоланган.
У 2018 йилдан буён вилоятга ҳокимлик қилиб келган ва саломатлиги туфайли ишдан кетган Эркинжон Турдимов ўрнини эгаллади.
Адиз Бобоев 1972 йил Бухоро вилояти Вобкент туманида туғилган. 1993 йил Тошкент халқ хўжалиги институтини «Иқтисодий ва ижтимоий режалаштириш» мутахассислиги бўйича тамомлаган.
1993–2002 йилларда Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси мутахассиси, 2-тоифали мутахассиси, етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи ўринбосари, бўлим бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.
2002–2007 йилларда эса Бухоро вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси бошлиғи ўринбосари – жамланма бюджет бўлими бошлиғи, бошқарма бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.
2008–2010 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижро этувчи дирекцияси Даромадларни прогнозлаштириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган. 2010–2012 йилларда Молия вазирлиги Давлат бюджети бош бошқармаси Даромадларни режалаштириш ва жамланган бюджет тушумларини таҳлил қилиш бўлими бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаган.
2012–2017 йилларда Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича жамғармаси ижро этувчи дирекцияси ижро этувчи директори ўринбосари, кейинчалик Бюджетдан ташқари таълим ва соғлиқни сақлаш муассасалари моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси ижро этувчи директори ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. 2017–2019 йилларда Молия вазирлиги Инвестициялар бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 2019–2020 йилларда Молия вазирлиги Давлат ривожлантириш дастурларини молиявий таъминлаш департаменти директори лавозимида ишлаган.
2020–2023 йилларда Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири ўринбосари, 2023–2024 йилларда Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бўлган.
2024 йилнинг январида Ҳисоб палатаси раиси лавозимига тайинланганди.
Тавсия этамиз
“Gentra – қоронғилик тимсоли” – Миршакар Файзуллоев
Ўзбекистон | 19:25 / 20.04.2025
АҚШда бир ой ичида минглаб талабаларнинг визалари бекор қилинди
Жаҳон | 23:47 / 18.04.2025
Тошкент вилоятидаги баъзи йўлларда рухсат этилган тезлик 80 км/соатгача чекланди
Ўзбекистон | 23:28 / 18.04.2025
Орол денгизининг қуриган туби йилдан йилга кўтарилиб бораётгани аниқланди
Ўзбекистон | 19:14 / 18.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ватикан Рим папасининг ўлими сабаби ва унинг васиятини эълон қилди
Жаҳон | 01:05
-
Кремл АҚШни «катта битим»га жалб қилиб, Трампни қизиқтирадиган таклифларни қидирмоқда — ОАВ
Жаҳон | 00:45
-
Хитойда 9 ёшли қиз 25-қаватдан тушиб кетиб омон қолди
Жаҳон | 00:22
-
Орландода йўловчи самолётида ёнғин чиқди
Жаҳон | 23:54 / 21.04.2025
Мавзуга оид

18:58 / 18.04.2025
Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

16:38 / 18.03.2025