Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда 30 йил ноҳақ қамалган эркакка 13 млн доллар компенсация белгиланди. Аммо у пулнинг ҳаммасини олмайди
Майкл Салливан қамоқда ўтказган йиллари давомида онаси ва тўрт ака-ука, опа-сингилларидан айрилган.
АҚШнинг Массачусетс штатида яшовчи эркак қарийб 30 йил ноҳақ қамоқда ўтиргандан сўнг 13 миллион доллар миқдорида товон пулига лойиқ деб топилди. Бу ҳақда AP хабар бермоқда.
Ноябрь ойида 64 ёшли Майкл Салливан ниҳоят оқланди. У 1986 йилдан 2013 йилгача қамоқда бўлган. Эркак 1986 йилда Уилфред Макграт исмли кишини ўмариш ва ўлдиришда айбланиб, умрбод қамоққа ҳукм қилинганди. Яқинда ҳайъат аъзолари Салливанни бу ишда айбсиз деб топди.
Суд собиқ маҳбусга 13 миллион доллар товон пули тўлашга қарор қилди, аммо штат қонунларига кўра, бундай ҳолатларда максимал компенсация миқдори 1 миллион долларни ташкил этади. Шунингдек, суд ҳайъати полициядаги кимёгар суд жараёнида ёлғон кўрсатма берганини аниқлади. Бундан ташқари, 1987 йилги суд жараёнида жиноятга шерикликда айбланган Гери Грейс Салливанга қарши кўрсатма бергани учун ўзига қўйилган жазони енгиллаштиришга муваффақ бўлган. Айблов томонининг Салливан кийимида қон бор эди, деган даъвоси қайта ўтказилган тестлар натижасида рад этилди.
Адолатга эришган Салливан қамоқда ўтказган вақтлари давомида онаси ва тўрт ака-ука, опа-сингилларидан айрилганини, севгилиси ташлаб кетганини, ўзи эса бошқа маҳбуслар томонидан бир неча бор ҳужумга учраганини айтди. Озодликка чиққач у жамиятга мослашишда қийинчиликларга дуч келмоқда, тажрибасизлиги сабаб иш топа олмаяпти. Молиявий товон пулига қарамай, Салливан ўз ҳаётида сезиларли ўзгаришлар кутмаётганини билдирди. У пулни жиянларига ёрдам бериш учун ишлатишни режалаштирмоқда, шунингдек, ўз ҳаётини яхшилаш мақсадида терапиядан ўтиб, ўқишга қайтишга умид қилмоқда.
Мавзуга оид
18:30 / 02.07.2026
АҚШ 50 йиллик тақиқдан сўнг товушдан тез учувчи самолётлар парвозига рухсат беради
19:37 / 01.07.2026
Трамп Оқ уйга қайтгач камида $2 млрд даромад кўрди. Асосий бойлик – криптовалюталардан
09:15 / 01.07.2026
АҚШ NIS учун вақтинчалик лицензия муддатини яна 30 кунга узайтирди
21:14 / 30.06.2026