Ҳонгконгда 2,5 минг панда ҳайкалларидан иборат кўргазма ўтказилмоқда
Бундай ноодатий кўргазма орқали сайёҳлар сонини ошириш ва Ҳонгконг иқтисодиётини рағбатлантириш мақсад қилинган

Фото: Chan Long Hei/AP
Ҳонконгда сайёҳлар ва маҳаллий аҳолини жалб этишга қаратилган пандалар ҳайкали кўргазмаси ўз ишини бошлади. Маҳаллий боғда икки панда боласининг туғилиши ушбу жониворларга бўлган қизиқишни кучайтириб юборди.
2 декабр куни Ҳонконг аэропортида ўтказилган PANDA GO! FEST HK очилиш маросимида 2500 та ҳайкалдан иборат коллекция намойиш этилди. Биринчи оммавий кўргазма 7 декабр куни Чим Ша Суй савдо туманидаги Юлдузлар хиёбонида бўлиб ўтади, шундан сўнг кўргазма бир ой давомида яна учта жойга кўчирилади.
Кўргазма ўтказиладиган жойлардан бири Ocean Park бўлади. У ерда янги туғилган эгизаклар, уларнинг ота-оналари ҳамда шу йили Пекин томонидан совға қилинган яна иккита панда яшайди. Қайта ишланган резина бочкалар ва қатронлардан ясалган олтита ҳайкал айнан шу айиқлардан илҳомланиб яратилган.
Ҳонконг сайёҳлик саноати вакиллари паркдаги пандалар сони олтитага етгани ташриф буюрувчилар сонини ошириб, иқтисодиётни рағбатлантиришга ёрдам беради, деб умид қилмоқда. Кўргазма ташкилотчилари пандаларнинг махсус талқинларини яратиш учун мусиқачи Фаррелл Уилямс каби машҳур шахсларни жалб этди. Бу ноёб ҳайкалларнинг кўпчилиги онлайн-аукционда сотилиб, тушган маблағ гигант асраш дастурларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.
Сентябр ойида келтирилган панда жуфтлиги Ан Ан ва Ke Ke Ocean Park муҳитига мослашиб, ташриф буюрувчилар билан учрашишга тайёр ҳолатда. Август ойида туғилган эгизаклар бўлса келаси йил феврал ойида меҳмонлар билан танишиш имконига эга бўлади. Уларни Йинг Йинг лақабли гигант панда дунёга келтирган. У энг кекса ёшида илк бор она бўлган панда сифатида машҳур. Йинг Йинг ва эгизакларнинг отаси Ле Ле 1997 йилда Ҳонгконг Британия мустамлакасидан Хитой бошқаруви остига қайтганида Пекин томонидан совға қилинганди.
Бутунжаҳон ёввойи табиат фонди маълумотларига кўра, панданинг ўртача умри ёввойи табиатда 14-20 йил, тутқунликда эса 30 йилгача давом этади.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Бу ҳазилми?» – перуликлар президент маошининг икки баравар оширилганини кескин муҳокама қилишяпти
Жаҳон | 20:44
-
Австралияда эркак жуда кам учрайдиган вирусдан вафот этди
Жаҳон | 20:40
-
Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотишга уринган шахслар ушланди
Жамият | 20:36
-
Бухоро вилояти собиқ ҳокими Дамир Ядгаров вафот этди
Ўзбекистон | 20:13
Мавзуга оид

23:50 / 11.06.2025
Ҳонгконг миллий хавфсизликка таҳдид туфайли биринчи марта видеоўйинни тақиқлади

11:05 / 29.05.2025
Шарқ санъатидан метафизикагача: “Оламлар орасидаги нур” кўргазмасида нималар намойиш этилмоқда?

09:38 / 26.04.2025
Eco Expo Central Asia: Тошкентда илк бор экологик технологиялар кўргазмаси бўлиб ўтади

11:34 / 19.03.2025