Маҳкумлар учун электрон браслет ишлаб чиқарилиши мумкин
Ўзбекистонда маҳкумлар учун электрон браслет ишлаб чиқариш чоралари кўрилмоқда.
Криминология тадқиқот институт бошлиғи полковник, юридик фанлари доктори Бахтиёр Бердиалиев маълум қилишича, Криминология институтида бажарилган илмий-тадқиқот лойиҳаси натижасида уй қамоғи эҳтиёт чораси ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган шахсларни масофавий назорат қилишга мўлжалланган методика, электрон браслет қурилмаси ва дастурий таъминот ишлаб чиқилиб, интеллектуал мулк объекти ҳужжатини (патент) олиш, электрон браслетни ишлаб чиқариш ва тижоратлаштириш бўйича комплекс чоралар амалга оширилмоқда.
Электрон кузатув воситаси (электрон браслет) — озодликни чеклаш тарзидаги жазога ҳукм қилинган шахсни масофадан туриб назорат қилишга мўлжалланган, қўлга ёки оёққа тақиладиган электрон қурилма.
2024 йилнинг августида президент “Пробация тўғрисида”ги қонунни имзолади. Унга кўра, электрон кузатув воситаси (электрон браслет) озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ тартиби талабларини бажармаётганлиги тўғрисида расмий равишда огоҳлантирилган ёки озодликни чеклаш тарзидаги жазони ўташ даврида жамоат тартибини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарликка тортилган пробация назоратидаги шахсга нисбатан туман (шаҳар) пробация бўлинмаси бошлиғининг қарори асосида қўлланилади.
Мавзуга оид
15:49 / 02.11.2024
Ўзбекистонда ҳар 100 минг аҳолига 68 нафар маҳкум тўғри келмоқда
12:30 / 25.10.2024
Хориждаги маҳкумларни Ўзбекистонга қабул қилиш тартиби такомиллаштириляпти
22:57 / 29.05.2024
Намангандаги қамоқхонада 24 ёшли маҳкум ўз жонига қасд қилди
10:07 / 08.05.2024