Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 3 декабр кунги мажлисида 2024 йил учун давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартишлар киритилди. Унда давлат харажатларини кўпайтириш назар тутилган.
Ўзгаришларга кўра, давлат органларининг харажатлари қўшимча равишда 9,98 трлн сўмга оширилади. Натижада давлат бюджети харажатлари амалда тасдиқланган 255,4 трлн сўмдан 265,4 трлн сўмга кўпайтирилади.
Мажлисга йиғилган депутатларнинг барчаси ўзгаришларни ёқлаб овоз берди. Тузатишларни кўриб чиқиш палата ялпи мажлисида жами 9 дақиқа давом этди. Шундан 5 дақиқаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари Аҳадбек Ҳайдаровнинг нутқига сарфланди.
“Талаб юқорилиги сабабли таълим кредитларини молиялаштириш жамғармасига ажратиладиган трансфертлар миқдори 841 млрд сўмга ошириляпти. Президент қарорига асосан, аллергик ва иккиламчи иммунитет танқислиги касалликларига чалинган Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган беморлар учун ингаляцион дориларни бепул тарқатиш билан боғлиқ харажатлар учун қўшимча 30 млрд сўм ажратиляпти. Шунингдек, маданият ва санъатни ривожлантириш, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, шунингдек, Маданият вазирлигининг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмаларини моддий рағбатлантириш учун қўшимча 100 млрд сўм, иситиш мавсумида эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам тўловлари ва электр энергияси ва газ нархларининг базавий меъёридан ошганлиги ўртасидаги фарқнинг ўрнини қоплашга компенсация учун 592 млрд сўм, маҳаллалардаги энг долзарб инфратузилма масалаларини ҳал этиш учун эса 1 трлн 344 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилган”, – деди вазир ўринбосари.
Ҳайдаровнинг қўшимча қилишича, бюджет ташкилотларидаги вакант лавозимлар ва самарасиз ёки бир-бирини такрорловчи штат бирликларини қисқартириш ҳисобига 1 трлн сўм миқдоридаги харажатларни мақбуллаштириш таклиф этиляпти.
Ўрнатилган мезонларни қайта кўриб чиқиш натижасида болалар нафақалари ва моддий ёрдамдан 2 трлн сўм тежалиши кўзда тутилган.
Шунингдек,
















