Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой компанияси Тахтақорача довони туннелини қуриш лойиҳасига қизиқиш билдирди
Poly Changa компанияси Тахтақорача довонида пулли туннел қуриши мумкин.
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитойнинг Poly Changa компанияси бош директори Жечун Мяо билан музокара ўтказди.

Томонлар Китоб – Шаҳрисабз – Қарши автомобил йўлини қайта қуриш лойиҳасини муҳокама қилиб, лойиҳани тезроқ амалга ошириш бўйича кейинги қадамларни белгилаб олди, деб хабар берди Транспорт вазирлиги.
Шунингдек, компания туннеллар қуришдаги бой тажрибасини маълум қилиб, Тахтақорача довонида янги туннел қуриш лойиҳасига қизиқиш билдирган.

Аввалроқ, Самарқанд ва Қашқадарё вилоятлари орасидаги Тахтақорача довонида пулли туннел қурилиши ҳақида транспорт вазири Илҳом Маҳкамов парламент йиғилишида маълум қилган эди.
Унинг сўзларига кўра, туннел узунлиги 7 километр бўлади ва қурилиш давлат-хусусий шерикчилиги асосида амалга оширилади.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
22:01 / 13.06.2026
Қашқадарёда қум-шағал аралашмасини ноқонуний қазиб олиш ҳолатлари фош этилди
15:20 / 13.06.2026