Одамларни ювинтирадиган кир машина
Технологиялар ривожланган сайин одамлар учун қулайликлар ҳам ортиб боряпти. Масалан, тиниб-тинчимас японияликлар кийимларни эмас, балки одамларни «ювадиган» ғайриоддий кир ювиш машинасини намойиш этди.
Қурилманинг томи шаффоф кабинадан иборат, марказда ўриндиқ жойлаштирилган. Унга одам ўтирганда, кабина ичидаги бўшлиқ иссиқ сув билан тўлади.
Машинага бир киши бемалол сиғади. Сенсорлар ва сунъий идрокка асосланган тизим сувнинг ҳароратини мустақил бошқаради.
Бир кишини ювинтириб, қуритиш учун тахминан 15 дақиқа кетади. Машина 2025 йил баҳорида Осака шаҳрида ўтказиладиган Бутунжаҳон кўргазмасида оммага намойиш этилади. Кўргазма давомида кўнгиллилар уни синаб кўриши мумкин.
Apple жосуслик билан шуғулланадими?
Шахсий маълумотларни ҳимоя қилишда етакчиликка даъво қиладиган Apple’га нисбатан Калифорнияда янги иш қўзғатилди. Компания ўз ходимларининг iCloud қурилмалари ва аккаунтлари устидан ноқонуний кузатиш олиб борганликда айбланяпти.
Даъво аризасида таъкидланишича, Apple ходимларидан ишда фойдаланиладиган шахсий қурилмаларига махсус дастурий таъминот ўрнатишни талаб қилган.
Ушбу дастурий таъминот компанияга ходимларнинг шахсий қурилмаларидаги маълум иловаларга кириш имконини беради. Кузатиш мумкин бўлган иловаларга электрон почта, фотолар, саломатлик ҳақидаги ва шахсий маълумотларни сақлайдиган иловалар киради.
Айблов ҳали ўз исботини топгани йўқ. Агар компания ўз ходимларининг шахсий маълумотларини ноқонуний кузатиши тасдиқланса, бу истеъмолчиларнинг Apple’га бўлган ишончини пасайтириши мумкин.
ОИВга қарши дори

Фото: AP
АҚШда Ленакапавир номли орттирилган иммунитет вирусига қарши дори воситаси клиник тадқиқотларининг учинчи босқичи











