Барча коммунал хизматлар бир пакетга бирлаштирилиши мумкин
Яқин икки йилда коммунал хизматлар бирлаштирилиши, битта субъект томонидан тақдим этилишини назарда тутувчи қонун лойиҳаси тайёрланди.
Яқин икки йилда барча коммунал хизматлар бир пакет сифатида, битта субъект томонидан тақдим этилади ва қарздорлик ҳам умумлаштирилади. Бу ҳақда «Миллий тикланиш» партияси раиси Алишер Қодиров маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, «чиқинди олиб чиқиш ва электр тўловлари бир тизимга уланмоқда, навбат газ ва сув тўловларига». Шунингдек, сифатсиз хизмат учун чорани кескинлаштириш ҳам кўзда тутилади.
«Чиқиндиларни тўплаш, сақлаш ва қайта ишлаш жамият саломатлиги учун ҳаётий масала. Нотўғри сақланаётган чиқинди полигони кимёвий қуролдек хавфли ва бизда 200 та шундай полигон бор. Чиқинди масаласи энг охриги, хавфли нуқтасига етиб келди. Тартиб бўлмаган тизимга инвесторлар миллиардлаб маблағини бермоқчи эмас, инвестицияларсиз эса тизимни ўзгартириб бўлмайди. Чиқинди ва электр тўловлари бир тизимга уланмоқда, навбат газ ва сув тўловларига. Мақсад ватандошга сифатли коммунал хизмати кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш», деб ёзди Қодиров.
12 декабр куни «Миллий тикланиш» партияси фракцияси чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқишда тўлов интизомини мустаҳкамлашга қаратилган қонун лойиҳасини муҳокама қилган.
Маълумотларга қараганда, маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиш бўйича аҳолига кўрсатилган хизматлар учун дебитор қарздорлик ҳозир 596 млрд сўмни ташкил этиб, йил бошидан 115 млрд сўм кўпайган. Қарзларни ундириш тўғрисидаги аризаларни судларга киритиш бўйича Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариш вазирлигининг ҳудудий органларига юклатилган вазифа ҳам амалиётда ўз самарасини бермаган. Йиғилишда ушбу масалага алоҳида эътибор қаратилиб, фуқаролар алоҳида огоҳлантиришдан кейин ҳам чиқинди бўйича қарздорликни бартараф этмаса, электр энергия бўйича тўловни амалга оширмаслик таклиф қилинаётгани таъкидланди.
«Қонунни биринчи ўқишда маъқулладик», деб ёзди Алишер Қодиров.
Мавзуга оид
18:21 / 11.11.2024
Алишер Қодиров ЛГБТ тарғиботини тақиқловчи қонун ишлаб чиқилишини маълум қилди
15:34 / 20.10.2024
Россиялик депутат Ўзбекистон фуқароларига виза режимини жорий этишга чақирди. Жамоатчилик бунга жавоб қайтарди
18:04 / 05.09.2024
“Миллий тикланиш” партияси ўзининг сайловолди дастурини эълон қилди
16:23 / 29.08.2024