Трамп дастлаб миллион мигрантни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
Қўшма Штатларда 11 миллион ноқонуний мигрант бор, Трамп биринчи босқичда уларнинг бир қисмини депортация қилмоқчи.
АҚШ янги сайланган президенти Доналд Трамп депортация сиёсатини амалга оширишнинг биринчи босқичида бир миллион мигрантни мамлакатдан чиқариб юборишни режалаштирмоқда, деб ёзди Bloomberg масаладан хабардор манбаларга таяниб.
Трамп аллақачон Мексика ва Салвадор расмийлари билан мигрантлар муаммосини муҳокама қилган, бироқ унчалик батафсил эмас.
Шунингдек, Трампнинг ўтиш даври гуруҳи Мексика ва Салвадор ҳукуматларидан президентнинг оммавий депортация режаси бўйича чиқариб юборилиши керак бўлган миллионлаб ҳужжатсиз мигрантларни қабул қилишни ёпиқ каналлар орқали сўраган.
«Бу суҳбатлар Трамп ўзининг депортация сиёсати билан боғлиқ муаммони ҳал қилишга қаратилган: Қўшма Штатлардаги 11 миллион ноқонуний мигрантнинг кўпини депортация қилиш учун бошқа давлатлар уларни қабул қилиши керак», деб тушунтирди нашр.
Маслаҳатчиларнинг таъкидлашича, Трамп ишни жиноят содир этгани ёки апелляция ёки бошпана бериш жараёнидан кейин депортация қилиш тўғрисида қарорга эга бўлган, мамлакатда қолиш учун ҳеч қандай сабаб йўқ 1 миллион одамдан бошлайди.
Шу билан бирга, Мексика депортация қилинганлардан фақат ўз фуқароларини қабул қилишга тайёрлигини аллақачон маълум қилган.
Ўз навбатида, Миграция сиёсати институти томонидан тўпланган маълумотлар сўнгги 10 йил ичида Қўшма Штатлардан депортация қилинганларни қабул қилган ўнта давлат Лотин Америкасида эканлигини кўрсатади. Биргина Мексиканинг ўзи камида 1,7 миллион кишини қабул қилган, бу бошқа тўққиз мамлакатни жамлагандан кўра кўпроқ.
Мавзуга оид
19:59
Ўзбек мигранти: у ватанига олтин экспортидан ҳам кўпроқ фойда келтиряпти
08:54
НАТО АҚШни Украинага ҳарбий ёрдам координатори ролида алмаштирди
20:15 / 17.12.2024
Блинкен Яқин Шарқда. АҚШнинг Суриядаги манфаатлари нималар?
16:47 / 17.12.2024