Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Москва аэропортида Россия таълим вазирининг собиқ ўринбосари қўлга олинди
Россияда фирибгарлик иши бўйича қидирувда бўлган собиқ вазир ўринбосари Москвадаги аэропортларнинг бирида қўлга тушди. У шериклари билан давлат бюджети маблағларини ўзлаштиришда айбланмоқда.
Фото: Россия ИИВ
Москвадаги аэропортларнинг бирида фирибгарлик иши бўйича федерал қидирувда бўлган Россия таълим вазирининг собиқ ўринбосари қўлга олинди. Бу ҳақда мамлакат Ички ишлар вазирлиги хабар берди.
Идора қўлга олинган шахснинг исмини ошкор этмаган. Куч тузилмаларига яқин бўлган Telegramʼдаги «112» каналининг ёзишича, ушланган шахс 2024 йил август ойида ўз хоҳишига кўра лавозимдан кетган Денис Грибовдир.
Тергов версиясига кўра, собиқ вазир ўринбосари шериклари — бўйсунувида бўлган институтнинг собиқ проректори, кадрлар тайёрлаш соҳасидаги компания директори ва ходими билан Россия бюджетидан касб-ҳунар таълимини ривожлантириш учун ажратилган маблағларни ўғирлаш схемасини ишлаб чиққан. Улар педагогларга амалиёт ўташлари учун давлат шартномасини тузган, бироқ уларни ўтказмаган.
«Ишнинг амалга оширилганини тасдиқлаш учун шериклар сохта ҳисобот ҳужжатларини тайёрлаган. 54 миллион рублдан ортиқ бюджет маблағлари ўзлаштирилган ва гумонланувчилар ўртасида тақсимланган», — дейилади ИИВ хабарида.
Ишга алоқадор бошқа уч киши ҳам ушланган — уларнинг ҳам исми ошкор этилмаяпти.
Собиқ вазир ўринбосари Россиядан ташқарида «терговдан яширинган». Унга нисбатан айблов ва қидирув эълон қилинган. Собиқ амалдор мамлакатга учиб келганида қўлга тушган.
Мавзуга оид
12:39 / 30.05.2026
Исроил ва Россия кучлари можаро зоналаридаги жинсий зўравонлик учун БМТ қора рўйхатига киритилди
22:33 / 29.05.2026
Путин Арманистоннинг Евроиттифоққа интилишига муносабат билдирди
20:49 / 29.05.2026
Россия Ўзбекистоннинг 10 та корхонасига сабзавот ва меваларни олиб киришни тақиқлади
18:31 / 29.05.2026