Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўғриликда айбланиб 4 йилдан буён қидирувда бўлган аёл Туркиядан Ўзбекистонга депорт қилинди
Аёлдан жабр кўрган фуқаролардан консуллик ёки ИИВга мурожаат қилиш сўралди.
Ўғрилик жиноятини содир этганликда айбланиб 2020 йилдан буён қидирувда бўлган Гулруххон Акмалжон қизи Эркинова Ўзбекистонга депортация қилинган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 26 ёшли аёл Туркия ва Ўзбекистон Ички ишлар вазирликлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинган.
Консуллик ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Истанбулдаги бош консулхонага ёки Ўзбекистон ИИВ ёхуд унинг қуйи тизимларига мурожаат қилишни сўради.
“Жиноят учун жазонинг муқаррарлигини таъминлаш мақсадида Туркия ҳудудида ҳамкорликдаги тадбирлар тизимли равишда давом эттирилмоқда”, дейилади консуллик хабарида.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026