Қуйидагилар тасдиқланди, жумладан:
- Ўзбекистонда вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик органи тўғрисидаги низом;
- Вояга етмаган шахсларга нисбатан васийлик ва ҳомийлик белгилаш тартиби тўғрисидаги низом;
- Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни фарзандликка олиш тартиби тўғрисидаги низом;
- Болалар уйлари тўғрисидаги низом;
- Меҳрибонлик уйлари тўғрисидаги низом;
- Кичик ҳажмли болалар уйлари тўғрисидаги низом.
Етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни оилага тарбияга (патронат) олган тутинган ота-оналарга ҳар ойлик тўловлар тўлаш ҳамда болаларни кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари 2025 йилдан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигига республика бюджетидан ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
2025 йил 1 февралдан туман (шаҳар) ҳокимликлари ҳузуридаги етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар масалалари бўйича васийлик ва ҳомийлик бўйича комиссиялар фаолияти тугатилади.














