Жамият | 11:06 / 01.01.2025
5034
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 5 та автомашина ўзаро тўқнашди

Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида BMW, Lacetti, Cobalt, Matiz ва Spark иштирокида ЙТҲ содир бўлди.

2024 йилнинг 31 декабр куни тахминан соат 19:15 ларда Юнусобод тумани Амир Темур кўчасида йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, BMW русумли транспорт воситаси, Lacetti русумли транспорт воситаси, Cobalt русумли транспорт воситаси, Matiz русумли транспорт воситаси ва Spark русумли автомашиналар ўзаро тўқнашуви натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар ҳақида хабар келиб тушмаган.

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид