Fingrid фин оператори Eagle S нефт танкерини мусодара қилишни сўради
Fingrid Финландия электр тармоқлари оператори Ҳелсинки судига Болтиқ денгизидаги Estlink 2 электр кабелининг узилиши натижасида етказилган зарарни қоплашни талаб қилиб, даъво аризаси билан чиқди.

Фото: Jussi Nukari/Lehtikuva/dpa/picture alliance
Fingrid Финландия электр тармоқлари оператори Ҳелсинки судидан Эстония ва Финландия ўртасидаги Estlink 2 электр кабелини узганликда гумон қилинаётган Eagle S нефт танкерини мусодара этишни сўради.
«Fingrid бугун Ҳелсинки округ судига EstLink 2 кабелига етказилган зарарни қоплаш тўғрисидаги даъвосини таъминлаш мақсадида Eagle S дизел кемасини мусодара қилиш учун ариза берди», — дейилади компания 2 январ, пайшанба куни эълон қилган баёнотда.
«Воқеа содир бўлган жойда кейинги текширувлар зарар миқдори ҳақида кўпроқ маълумот беради ва таъмирлашни батафсил режалаштириш имконини яратади», деб қўшимча қилди Fingrid.
Traficom фин агентлиги Eagle S танкерини текширмоқчи
Финландиянинг Traficom транспорт ва алоқа агентлиги ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Эстония ва Финландия ўртасидан ўтган Estlink 2 электр узатиш линиясига зарар етказилгани учун қўлга олинган Eagle S танкерини текширмоқчи, бу ҳақда Финландиянинг STT ахборот агентлиги 30 декабр куни хабар берди.
Унга кўра, Traficom кеманинг рўйхатга олиниши ва унинг халқаро ташиш қоидаларига мувофиқлигини кузатишни режалаштирмоқда.
Агар шубҳа туғилса, танкер қоидабузарликлар тузатилгунга қадар қўлга олиниши мумкин. Текширув полиция тергови рухсат бериши биланоқ амалга оширилади, дея аниқлик киритди dpa агентлиги.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Авиачипталарнинг сунъий тақчиллигини келтириб чиқарган авиакомпаниялар жавобгарликка тортилади
Ўзбекистон | 14:46
-
Ўзбекистон ОТМ Малайзиянинг илмий ютуқларидан фойдаланади
Ўзбекистон | 14:25
-
Россияга киришда QR-код талаб қилинади
Жаҳон | 13:33
-
Исроилнинг Ғазодаги янги операцияси, дронлар ҳужумига зўр берган Россия ва Ҳамаснинг ўлдирилган навбатдаги қўмондони – кун дайжести
Жаҳон | 13:21
Мавзуга оид

01:36
Трампнинг Путинга нисбатан сабри тугашни бошлади — Финландия президенти

21:39 / 28.04.2025
Россия Европа билан чегарадаги ҳарбий қисмларини кенгайтирмоқда

14:29 / 04.04.2025
Стубб: Париж ёки Лондон Россия билан мулоқотда етакчи бўлиши керак

18:15 / 31.03.2025