Телекоммуникация хизматлари меъёрга мувофиқлиги юзасидан мониторинг амалга оширилади
2024 йил 28 декабрда “Телекоммуникациялар тўғрисида”ги қонун кучга кирди.
Қонун билан телекоммуникациялар соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг ушбу соҳадаги ваколатлари белгилаб берилди.
Жаҳон савдо ташкилотига кириш ва аъзолик шартларига мувофиқ, телекоммуникация бозорида регулятор (тартибга солувчи орган) ҳар қандай асосий телекоммуникация хизматларини етказиб берувчилардан мустақил бўлиб, унинг қарорлари барча иштирокчилар учун тенг ва мажбурий бўлди.
Қонуннинг 11-моддасига асосан, ушбу соҳани тартибга солишга масъул бўлган, шунингдек, молиявий, тузилмавий ва қарор қабул қилишда мустақил юридик шахслар тартибга солувчи орган (регулятор) сифатида фаолият юритиши мумкинлиги белгилаб қўйилди.
Қонун билан тартибга солувчи органга юридик шахсларнинг телекоммуникациялар соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш, рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга ошириш ваколати берилди.
Мазкур органлар табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ёки фавқулодда ҳолатда телекоммуникация инфратузилмаларини белгиланган тартибда чеклаш ёки тўхтатиб туришга ҳақли.
Телекоммуникациялар тармоқларини ва телекоммуникациялар иншоотларини қуриш учун лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизасини ўтказувчи юридик шахсларни аккредитация қилади.
Телекоммуникациялар тармоқларини рақамлаш тизимини ишлаб чиқади ва режасини амалга ошириб фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилади.
Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментининг манзил майдонидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, кўрсатилаётган телекоммуникация хизматларининг меъёрларга мувофиқлиги юзасидан мониторингни амалга ошириш каби ваколатлар ҳам шулар жумласидан.
Тартибга солувчи органнинг ўз ваколатлари доирасида қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари талаблари барча юридик ва жисмоний шахслар томонидан бажарилиши мажбурий этиб белгилаб қўйилди.
Қонунга киритилган ўзгартиришлар БМТнинг ахборот-коммуникация технологиялари соҳасидаги ихтисослашган муассасаси бўлган Халқаро электралоқа иттифоқи (ITU)нинг кўрсаткич ва талабларига, шунингдек, АҚШ, Жанубий Корея, Франция, Хитой, Япония каби соҳада ривожланган давлатларнинг тажрибаларига асосан амалга оширилди.
Қонун телекоммуникация инфратузилмасидан самарали фойдаланиш имкониятини яратади ҳамда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш ишларида ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00
-
Андижонда фуқаро заправка ҳудудида 2 та бўри боқиб келгани маълум бўлди
Жамият | 21:23
-
Париждаги музейдан Макроннинг мумдан ясалган ҳайкали ўғирланди
Жаҳон | 21:15
-
Йил бошидан бери россиялик олигархларнинг бойлиги 22 миллиард доллардан ошди
Жаҳон | 20:55
Мавзуга оид

12:29 / 24.02.2025
Ташқи савдо операцияларини мониторинг қилиш тартиби ўзгарди

15:07 / 11.02.2025
НҲҲ ижросини мониторингдан ўтказиш тартиби белгиланди

20:17 / 27.12.2024
Учта вилоятда «булутли» маълумотлар маркази ишга туширилади

12:12 / 03.12.2024