Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқарувчилар қўллаб-қувватланади
Вазирлар Маҳкамасининг «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кенгайтирилиши ҳамда тариф ислоҳотларининг тизимли амалга оширилиши муносабати билан Ўзбекистон ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Ҳужжат билан ҳукуматнинг 5 та ҳужжатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётган бўлиб, улар қуйидагиларни назарда тутмоқда:
қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш;
тижорат банклари томонидан “яшил” истеъмол кредитлари ажратилишини кенг жорий этиш ҳамда кредитлар бўйича фоизларнинг бир қисмига компенсациялар ажратишни янада кенгайтириш.
Хусусан, илгари «яшил» истеъмол кредитлари фақат қуёш фотоэлектр ва шамол электр станцияси ҳамда қуёш сув иситкичларини ўрнатиш мақсадида жисмоний шахсларга миллий валютада ажратилган бўлса, эндиликда улар:
- микро ва кичик гидроэлектр станциялари;
- биогаз ишлаб чиқарувчи ускуналар;
- биогаз қурилмалари;
- иссиқлик насосларини ўрнатиш;
- шунингдек, қурилиш изоляция материаллари, маиший энергия самарадор газ-горелкали қурилмалар ва қозонларни сотиб олиш мақсадлари учун ҳам ажратилади.
Шунингдек, «яшил» истеъмол кредитларининг фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкасидан юқори бўлган фоиз ставкасининг бир қисмини қоплаш учун компенсация олишда фоиз ставкаси асосий ставкасининг 1,5 бараваридан ошмаслиги лозимлиги ҳақидаги шарт бекор қилинмоқда.
Мавзуга оид
08:16 / 19.06.2026
Қайси давлатлар энергияни истеъмол қилганидан кўпроқ ишлаб чиқаради?
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
11:44 / 23.04.2026