Жаҳон | 00:25 / 08.01.2025
1653
2 дақиқада ўқилади

Нидерландияда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони тўрт йил ичида биринчи марта камайди

2024 йилда Нидерландия Иммиграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига умумий ҳисобда 45,6 минг ариза келиб тушган. Бошпана сўраганларнинг 44 фоизини сурияликлар ташкил этган. 

Фото: Report.az

Нидерландияда қочқин мақомини олиш учун берилган аризалар сони тўрт йил ичида биринчи марта камайди. Бу ҳақда Миграция ва бошпана тақдим этиш масалалари вазирлигига таяниб, Trouw газетаси хабар берди.

Нашр маълумотларига кўра, 2024 йилда Нидерландия Иммиграция ва фуқароликни расмийлаштириш хизматига умумий ҳисобда 45,6 минг ариза келиб тушган. 2023 йилда ушбу кўрсаткич 50,6 мингни, ундан олги йил эса 48,6 мингни ташкил этган. 2021 йилда қочқин мақоми берилишини сўраб 36,8 минг киши мурожаат қилган. 

Таъкидланишича, нафақат бошпана бўйича янги сўровлар, балки оиласи билан бирлашиш, мамлакатда бўлиб турган шахсларни қайта мурожатлари, шунингдек, кўчиш бўйича сўровлар ҳам камайган.

«Аммо декабр ойи учун якуний рақамлар ҳали олинмади ва Суриядаги сиёсий вазиятнинг ўзгариши йил якунларига қандай таъсир қилиши кўришимиз керак», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ўтган йили Нидерландиядан бошпана сўраганларнинг 44 фоизини сурияликлар ташкил этган. Ироқ, Яман, Туркия ва Эритрея фуқароларининг бошпана сўровларидаги улуши эса қарийб 5 фоиздан.

БМТнинг Қочқинлар ишлари бўйича агентлиги ҳисоб-китобларига кўра, 2011 йили Сурияда фуқаролик уруши бошланганида мамлакат аҳолиси дунёнинг 130 давлатига қочиб кетган. Уларнинг аксарияти Туркия, Ливан, Иордания, Ироқ ва Мисрдан қўним топган, яна миллиондан ортиғи — Европада.

Аввалроқ Австрия ҳукумати ўз ватанига қайтишни истаган суриялик қочқинларга 1000 евродан пул тўлаши тўғрисида хабар берилганди. Шунингдек, Германия суриялик қочқинлар учун ҳимоя мақомини бекор қилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди