Шахсни тасдиқловчи ва бошқа ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам расман тан олинади
Ҳукумат қарори билан ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади. Унга кўра, 2025 йил 1 июлдан Ўзбекистон ҳудудида шахсни тасдиқловчи (ID карта, никоҳ ва ҳайдовчилик гувоҳномаси, ишончнома ва бошқ.) ҳужжатларнинг электрон нусхаси ҳам давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мажбурий тартибда қабул қилинади.

Вазирлар Маҳкамасининг “Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан 2025 йил 1 июлдан бошлаб «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси доирасида ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади.
Маълум қилинишича, бунда my.gov.uzʼда ушбу рақамли сервислардан фойдаланиш имконияти яратилади ва улар Ўзбекистон ҳудудида мажбурий тартибда қабул қилинади.
Қарор иловасига кўра, ягона интерактив давлат хизматлари портали ва «Ижтимоий карта» мобил иловасида қуйидаги ҳужжатларнинг унификацияланган рақамли сервислари жорий этилади:
- Ўзбекистон фуқаросининг биометрик паспорти;
- Ўзбекистон фуқаросининг идентификацияловчи ID картаси;
- Ҳайдовчилик гувоҳномаси;
- Туғилганлик ҳақида гувоҳнома;
- Никоҳ қайд этилгани ҳақида гувоҳнома;
- Никоҳдан ажралганлик ҳақида гувоҳнома;
- Транспорт воситасининг рўйхатдан ўтказилгани тўғрисида гувоҳнома (техник паспорт, техник талон);
- Пенсия (нафақа) гувоҳномаси;
- Фуқаролиги бўлмаган шахснинг яшаш гувоҳномаси (ID картаси)
- Ногиронлик тўғрисида маълумотнома;
- Транспорт воситасининг мажбурий суғурта (фуқаролик жавобгарлиги) бўйича суғурта полиси;
- Олий, ўрта-махсус, касб-ҳунар ва профессионал таълим олганлик тўғрисида давлат намунасидаги расмий ҳужжат;
- Талабалик гувоҳномаси;
- Якка тартибдаги тадбиркорнинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома;
- Ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида маълумотнома;
- Турар жой объектларининг кадастр паспорти;
- Жисмоний шахснинг шахсий автомототранспорт воситасини бошқа шахсларга бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончнома.
Рақамли сервисларнинг қоғоз нусхалари банкларда, нотариал идораларда, аэропортларда ички рейсларни рўйхатдан ўтказишда ва Ўзбекистон ҳудудидан ўтувчи поездларга чиқишда, давлат, корпоратив ва бошқа хизматларни кўрсатиш, шу жумладан, электрон хизмат кўрсатиш ҳамда фуқароларни қабул қилишда тегишли ҳужжатларни тақдим этишни талаб қиладиган давлат органлари ва бошқа ташкилотларда талаб этилмайди.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп: Зеленский қазилмалар бўйича келишувдан чиқмоқчи
Жаҳон | 09:11
-
Тошкент туманида меъёрий талабларга жавоб бермайдиган объект тўхтатилди
Жамият | 08:53
-
Урушдаги мутлақ рекорд: март Россия артиллерияси учун «қора ой» бўлди
Жаҳон | 08:51
-
Путинга уруш керак, Трамп буни тушуниб етган кўринади — The Times
Жаҳон | 08:47
Мавзуга оид

12:24 / 24.03.2025
Газ, свет ва сув ҳисоблагичларини даврий қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилиш тартиби бекор қилинди

10:49 / 10.03.2025
Дания қоғоз хатлардан бутунлай воз кечди

20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин

16:16 / 15.02.2025