O'zLiDeP ишчи гуруҳи Жиззахда тадбиркорлар ва сайловчилар муаммоларини ўрганмоқда
O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси ва партия фракцияси раҳбари Актам Хаитов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Жиззах вилоятида тадбиркорлар ва сайловчиларнинг муаммоларини ўрганиш мақсадида бир қатор учрашувлар ўтказди.

Фото: O'zLiDeP
Ҳозирги вақтда ишчи гуруҳ аъзолари Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги ислоҳотлар жараёни билан танишиб, микросаноат ва хизмат кўрсатиш марказида бўлишди. 3 гектар майдонда жойлашган мазкур марказда 36 миллиард 578 миллион сўмлик 89 та саноат ишлаб чиқариш лойиҳаси ва 46 миллиард 642 миллион сўмлик 110 та хизмат кўрсатиш лойиҳаси амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар тўлиқ ишга тушганда, 2 мингдан ортиқ янги иш ўринлари яратилиши кутилмоқда.
Шунингдек, ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги "Ақлли сув бошқариш тизими" лойиҳаси билан ҳам танишди. Бу лойиҳа учун 20 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилинган бўлиб, суғориш тармоқларини автоматлаштириш ва сув истеъмолини аниқ ҳисоб-китоб қилиш имконияти яратади. Лойиҳанинг амалга оширилиши натижасида йилига 83 миллион куб метр сувни тежаш мумкин бўлади.
Жиззахдаги хусусий тиббиёт муассасалари ходимлари билан бўлиб ўтган учрашувда, хусусий сектор улушини ошириш ва соҳадаги муаммоларни бартараф этиш юзасидан фикр алмашилди. Хусусий тиббиётни ривожлантириш борасида зарур қонунчилик ўзгаришлари ва янги таклифлар муҳокама қилинди.
Пахтакор туманидаги фермер хўжаликлари билан ўтказилган мулоқотда эса уруғлик ва кўчатлар етказиб бериш билан боғлиқ муаммолар ўрганилиб, соҳага оид янги қонунлар ва таклифлар тақдим қилинди.
Шунингдек, ишчи гуруҳ Жиззахнинг "Жиззахкимё" индустриал технопарки фаолияти билан танишди. Технопаркда олиб борилаётган лойиҳалар ва инвесторларни жалб қилиш юзасидан мулоқот ўтказилди. Бу ерда янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш учун бир қатор имкониятлар мавжуд.
Кўтарилган масалалар ва таклифлар батафсил муҳокама қилинди, ишчи гуруҳ ҳукумат ва тегишли вазирликларга депутатлик сўровлари ва таклифлар тақдим қилишни режалаштирмоқда. Учрашувлар давомида йўналишлар ва мақсадлар аниқланиб, минтақа иқтисодиётини ривожлантиришга қаратилган қатор муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Тавсия этамиз
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Уруш тугади, энди Исроил ва Эрон нима қилади?
Жаҳон | 12:02 / 30.06.2025
Кўчмас мулк савдосини нақдсиз шаклга ўтказиш режалаштириляпти
Иқтисодиёт | 11:26 / 30.06.2025
Ҳиндистонда ўн миллионлаб одам уран билан ифлосланган сувни ичмоқда — олимлар
Жаҳон | 09:01 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда Марсдан тушган метеорит аукцион орқали сотувга қўйилади
Жаҳон | 00:02
-
Россия Афғонистон Ислом Амирлигини расман тан олди
Жаҳон | 23:39 / 03.07.2025
-
Бухорода шифокор пичоқ билан ўзини жароҳатламоқчи бўлган шахсни зарарсизлантирди, банкдан 90 минг доллар талон-торож қилганлар ушланди — маҳаллий дайжест
Ўзбекистон | 23:36 / 03.07.2025
-
Одам савдосида айбланган ўзбекистонлик аёл Ўмондан экстрадиция қилинди
Жамият | 23:33 / 03.07.2025
Мавзуга оид

14:59 / 27.03.2023
O‘ZLIDEP: “Хусусий мулк дахлсизлиги – эркинлик кафолати”

13:24 / 14.11.2020
«Қонун қабул қилганимиз билан кўряпмиз, бу амалда ишламаяпти-ку». Кушербаев депутатлик сўрови жавобсиз қолса, мансабдорга жиноий жавобгарлик белгилаш таклифини билдирди

09:44 / 25.06.2017