Хитойда дунёда биринчи бўлиб роботлар ва инсонлар ўртасида марафон ўтказилади
Мусобақада исталган компанияларнинг роботлари қатнашиши мумкин, аммо айрим талабларга жавоб бериши керак.

Фото: AFP
Яқин орада Хитойда югуриш бўйича ўтказиладиган ярим марафонда дунёда биринчи марта роботлар инсонларга жиддий рақиб бўлади, деб ёзмоқда South China Morning Post нашри. Ушбу инқилобий марафон апрел ойида Пекиннинг Даксин туманида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Жами 12 000 иштирокчи 13 мил ёки 21 километр масофани босиб ўтиши керак, улардан фақат учтаси совринларни қўлга киритади. Шу билан бирга, спортчи-роботлар сони ҳозирча номаълум.
Мусобақада қатнашиш учун дунёнинг турли компаниялари, институтлари ва клубларига тегишли роботларга рухсат берилади, аммо баъзи чекловлар мавжуд. Асосий талаб — қурилма ташқи томондан одамга ўхшаши ва икки оёқда югуриш ва юриш учун механик тузилишга эга бўлиши керак. Ғилдиракли базаси бўлмаган, баландлиги 0,5 метрдан 2 метргача келадиган роботлар унда қатнаша олади. Бунда масофадан бошқариладиган ҳамда тўлиқ автоном машиналардан фойдаланиш мумкин, мусобақа давомида эса батареяни алмаштиришга рухсат этилади.
Бу роботларнинг марафонда иштирок этишига рухсат берилган биринчи ҳолат эмас — лекин илгари улар ё фақат масофанинг бир қисмини югуришган, ёки одамлар билан беллашмаган. Масалан, Кореянинг RAIBO2 машинаси бир зарядда 4 соат давомида 42,2 километр масофани босиб ўтиб, чидамлилик бўйича сезиларли ривожланиш кўрсатган. Tiangong роботи эса Пекиндаги ярим марафонда иштирок этиб, югурувчиларни руҳлантириш мақсадида уларга финиш чизиғида қўшилган.
Мавзуга оид

22:14 / 13.05.2025
Илон Маск Tesla’нинг рақсга тушаётган роботи видеоси билан бўлишди

23:21 / 08.05.2025
Тошкентнинг айрим кўчаларида 9 май куни транспорт воситалари ҳаракати чекланади

16:17 / 01.05.2025
Тошкентда Хотира кунига бағишлаб 2000 киши иштирокида марафон ўтказилади

19:06 / 20.04.2025