Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистонда экстремистик материалларни тарғиб қилган Ўзбекистон фуқароси ушланди
28 ёшли гумонланувчи ўзининг Instagram ва TikTok саҳифаларига экстремистик, террористик мазмундаги материалларни эълон қилиб келган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Ўш вилоятида 28 ёшли Ўзбекистон фуқароси ижтимоий тармоқ орқали экстремистик материалларни тайёрлаш ва тарқатишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси ҳамда Ўш вилояти ИИБ ҳамкорлигида ўтказилган интернетни мониторинг ва таҳлил қилиш бўйича қўшма тезкор тадбирлар давомида у Instagram ва TikTok саҳифаларига экстремистик, террористик мазмундаги материалларни эълон қилиб келгани аниқланган.
Ҳолат юзасидан тўпланган материаллар жиноят аломатлари бўйича жиноятларнинг ягона реестрида рўйхатга олинган. Экспертиза материаллар Қирғизистон ҳудудида тақиқланган ИШИД халқаро террорчилик ташкилотига тегишли эканини кўрсатган.
Махсус хизматлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар аниқлаган маълумотларга кўра, гумонланувчи 1997 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ш.Н. бўлиб, у жиҳод характеридаги аудио «нашида«ларни аёлларнинг диний бош кийими — «ниқоб«ни реклама қилган видеога жойлаб ижтимоий тармоқларда реклама қилган ва сотган.
Ҳозирда аёл вақтинчалик сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган, ҳолат бўйича тезкор-тергов тадбирлари давом этмоқда.
Аввалроқ Ўзбекистон Олий суди диний экстремистик ва террористик ғоялар билан йўғрилган деб топилган ҳамда Ўзбекистонга олиб кириш, тайёрлаш, сақлаш ва тарқатиш тақиқланган 1400 га яқин манбалар рўйхатини эълон қилган эди.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026