Ҳоким қарори: Тошкентдаги давлат идоралари ходимларига миллий либос кийиш тавсия этилади
«Миллий либослар куни» барча корхона, муассаса ва ташкилотларнинг жамоаларида тарғиб қилинади. Ходимларга иш кунларида миллий либосларда юриши тавсия этилади (тасдиқланган хизмат кийимлари бундан мустасно) ва бунинг учун алоҳида шарт-шароитлар яратилади.

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов «Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.
Қарорда қайд қилинишича, Тошкент шаҳрида миллийликни кенг тарғиб қилиш бўйича Тошкент шаҳар ишчи гуруҳи тузилади ва «Миллий Тошкент» лойиҳаси тасдиқланади.
Ишчи гуруҳи миллий либослар ва миллийликни оммалаштиришга оид тарғибот материалларини ишлаб чиқиш, оммавий тадбирлар даврида миллий либослар ва миллийликнинг мавқеини мустаҳкамланишини таъминлаш, миллий либослар ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш, мавзуга оид ўқув-семинарлари, танловлар ва бошқа тадбирларни ташкил этиш, қарорнинг бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга ошириш билан шуғулланади.
Қарордан келиб чиққан ҳолда, бошқарма ва ташкилотлар, туман ҳокимликлари тарғибот – миллий либослар ва миллийликнинг ижобий аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказишга қаратилган маърифий, маданий, ахборот ва реклама тадбирларини амалга оширади. Миллий либосларда юришни, миллийликни тарғиб қилишни ва миллий маданиятни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш мақсадида моддий ва маънавий рағбатлантириш чораларини кўради.
Тошкент шаҳридаги давлат ташкилотлари, бошқарма ва муассасаларда миллийликни тарғиб қилиш йўналишида ҳафтанинг ҳар жума куни «Миллий либослар куни» деб белгиланади ва барча корхона, муассаса ва ташкилотларнинг жамоаларида тарғиб қилинади.
Тошкент шаҳар ва туман ҳокимликлари, ҳокимликлар қошидаги бошқарма, ташкилот ва бўлимлар, бошқа давлат органлари ва муассасалари ходимлари иш кунларида миллий либосларда юриши тавсия этилади (тасдиқланган хизмат кийимлари бундан мустасно). Ходимларнинг миллий либосларда юриши учун алоҳида шарт-шароитлар яратилади.
Миллийликни тарғиб қилиш мақсадида Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан эълон қилинган «Миллий либосларимиз барчага ярашади» шиори остидаги «Миллий тренд челленджи» бўйича тарғибот ишлари олиб борилади.
Тошкентдаги ҳар бир маҳаллада миллий урф-одатлар ва анъаналарни сақлаш ҳамда тарғиб қилиш учун миллий ўйинлар, рақс ва қўшиқлар тўгараклари ташкил этилади.
Миллий қадриятлар ва миллий либослар мавзусида турли танловлар, викториналар, ўйинлар ҳамда бошқа тадбирлар ташкил этилиши ҳамда ушбу кўрик-танлов ва «челленж»лар ўтказилиб, унда фаол иштирок этганлар ҳокимлик томонидан муносиб рағбатлантирилиши режалаштирилган.
Шу билан бирга, қарорда «миллийлик» ва «миллий либос» тўғрисида батафсил тушунча берилмаган.
Тавсия этамиз
Божларни музлатган Трамп, урушдан силласи қуриган Судан – ҳафта дайжести
Жаҳон | 12:50 / 13.04.2025
Сирли эшиклар ва яширин йўлаклар: Тошкент метроси хавфсиз бошпана бўла оладими?
Ўзбекистон | 10:00 / 12.04.2025
Leapmotor автомобилларининг Ўзбекистонга импорти чеклангани юзасидан изоҳ берди
Ўзбекистон | 15:52 / 11.04.2025
“Яқин кунларда рекорд иссиқлик тўлқини кутилмоқда” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов
Ўзбекистон | 13:00 / 10.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
FT: Европа қурол концерни қуролга бўлган талабни қондира олмаяпти
Жаҳон | 11:50
-
Ўзбекистон элчиси ASEAN ҳузурида аккредитациядан ўтди
Ўзбекистон | 11:29
-
БААда соҳилга нефт сизиб чиқди: туристлар ўзларини ёмон ҳис қилмоқда
Жаҳон | 11:01
-
Reuters: ЕИ компаниялари Россия гази импортини оширмоқчи
Жаҳон | 11:00
Мавзуга оид

09:54 / 14.04.2025
Тошкентдаги кўчалардан бирида автомобиллар ҳаракати вақтинча чекланади

21:51 / 11.04.2025
Тошкент шаҳрида 12-13 апрел кунлари кенг кўламли ҳашар ўтказилади

22:19 / 10.04.2025
Тошкентдаги айрим йўллар вақтинча ёпилди

21:18 / 10.04.2025