Сербияда Нови-Саддаги фожиа туфайли минглаб кишилар намойишга чиқди
Сербияда «умумий иш ташлаш» куни кўплаб кафелар, дўконлар, мактаблар ва театрлар ёпиқлигича қолди. Намойишчилар Нови-Сад вокзали томининг қулаши учун айбдорлар жавобгарликка тортилишини талаб қилмоқда.

Фото: Darko Vojinovic/AP/picture alliance
24 январ, жума куни минглаб талабалар ва мактаб ўқувчилари яна Белград кўчаларига чиқиб, 2024 йил ноябрида Нови-Сад темирйўл вокзали том қисмининг қулаши учун айбдорларни сиёсий ва жиноий жавобгарликка тортишга чақирди.
AFP агентлиги хабарига кўра, намойишчилар «Умумий иш ташлаш», «Ўзгариш биз билан бирга бўлади», «Тизим сизга ёлғон гапирмоқда» ва бошқа шу каби шиорлар ёзилган баннерларни кўтариб олган. 24 январ куни Сербия пойтахтидаги кўплаб дўкон ва кафелар ёпиқ қолиб, «умумий иш ташлаш»га қўшилди. Ўқитувчилар намойишни қўллаб-қувватлагани ва кўплаб ота-оналар ўз фарзандларини уйда ушлаб тургани сабабли кўплаб мактаблар дарсларни бекор қилди. Театр ва кинотеатрлар ҳам ёпилди.
Нови-Сад вокзалида том қулаши
1 ноябр куни Нови-Саддаги марказий вокзалнинг янги таъмирдан чиқарилган биносида бетон соябон қулаб тушди. 6 ёшдан 74 ёшгача бўлган 15 киши қурбон бўлди.
Фожиали воқеадан кўп ўтмай Белградда норозилик намойишлари бошланди, вақт ўтиши билан улар Сербиянинг бошқа шаҳарларига ҳам тарқалди. Уларнинг иштирокчилари айбдорларнинг жазодан қутулиб қолишига йўл қўймасликка чақирди. Намойишчилар Нови-Сад мэри ва мамлакат бош вазири Милош Вучевичнинг истеъфосини талаб қилди.
Айни пайтда, Сербия президенти Александр Вучич норозилик намойишларидан хавотирда эмаслигини айтди. «Мен сиз билан очиқ гаплашмоқчиман. Менга унчалик фарқи йўқ. Сиз хоҳлаган нарсани қилишингиз мумкин», — дея унинг сўзларини келтиради AFP.
Сербиядаги намойишчилар Нови-Саддаги фожиага коррупция ва қурилиш буюртмаларини қариндошларга тарқатиш сабаб бўлган деб ҳисобламоқда, дея хабар беради агентлик.
Нови-Саддаги темирйўл вокзалининг қурилиши ушбу участкада Белград ва Будапешт ўртасида темирйўл линиясини ётқизаётган Хитой компанияси томонидан амалга оширилди.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида кенгайтирилган стратегик шериклик муносабатлари ўрнатилди
Ўзбекистон | 21:58
-
Ўзбекистонлик жангарилар Сурияда Россия ҳарбий базасига ҳужум қилди – ОАВ
Жаҳон | 21:36
-
«Credit House» ишида 182 млрд сўм зарар аниқланди
Жамият | 20:52
-
Шавкат Мирзиёев ва Виктор Орбан тор доирада музокара ўтказди
Ўзбекистон | 20:47
Мавзуга оид

20:35 / 07.05.2025
Москвага келаётган Сербия президенти дронлар туфайли Бокуга қўнишга мажбур бўлди

01:17 / 07.05.2025
НАТОнинг уч давлати Вучич ва Фицо самолётларининг Москвага учишини тақиқлади

16:03 / 17.04.2025
«Важные истории»: Сербия Кремлга яқин шахсларга фуқаролик беряпти

11:16 / 24.03.2025