Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция Ўзбекистонда полиэтилен маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очади
Ўзбекистон элчиси Нодир Ғаниев Франциянинг Elydan компаниясининг Халқаро ҳамкорлик бўйича директори Пер Мершерз билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистонда Яккабоғ-Қарши магистрал сув қувурларини қуриш лойиҳасини амалга оширишни жадаллаштириш ҳамда мамлакатда юқори зичликдаги ва сифатли полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқариш инвестиция лойиҳасини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Пер Мершерз Elydan компаниясининг Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишга қизиқиши юқорилигини таъкидлади. Унинг айтишича, компания раҳбарияти Франциянинг Eiffage компанияси томонидан амалга оширилаётган Яккабоғ-Қарши магистрал сув қувурларини қуриш ва мавжуд сув тақсимлаш иншоотларини реконструкция қилиш лойиҳасида иштирок этаётганидан мамнун.
"Иккинчи босқичда Elydan компанияси томонидан Ўзбекистонда юқори сифатли полиэтилен маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи қўшма корхона очиш ва маҳсулотлар экспортини Марказий Осиё ҳамда МДҲ мамлакатлари бозорига йўлга қўйиш режаси ишлаб чиқилмоқда", деди Пер Мершерз.
Учрашув якунида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари аниқлаш ва Ўзбекистонда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишиб олинди.
Мавзуга оид
18:00
Франция яна Россия «яширин флоти»га мансуб танкерни қўлга олди
22:51 / 21.06.2026
Францияда жазирама иссиқ туфайли қизил даражадаги хавф эълон қилинди
08:59 / 15.06.2026
Зеленский G7 саммитида Трамп билан учрашишини маълум қилди
20:32 / 13.06.2026