Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп миллионлаб давлат хизматчиларига 8 ойлик маош билан ишдан бўшашни таклиф қилди
Шу йўл билан Трамп ҳукумати 100 миллиард долларгача маблағ тежаб қолишни режалаштирмоқда.
Фото: Getty images
АҚШда давлат хизматчиларига саккиз ойлик маош тўлаш таклифи билан ишдан бўшаш ҳақида хатлар жўнатилди. Бу ҳукуматни қисқартиришга қаратилган муҳим қадам, деб ёзмоқда BBC.
Доналд Трамп президентлик лавозимига киришган заҳоти “коронавирус эраси” тугагани, пандемия сабаб уйдан ишлашга ўтган ходимлар офисга қайтиши кераклиги ҳақида қарор чиқарганди. Эндиликда ходимларга ўз ихтиёри билан ишдан бўшаш таклиф қилинмоқда.
Миллионлаб америкаликлар 6 февралгача бир қарорга келиши кераклиги ҳақида хат олди. Агар ишдан бўшашга розилик билдиришса, уларга саккиз ойлик маош ва барча имтиёзлар берилади.
Трамп маъмуриятининг ҳисоб-китобларига кўра, 2 миллиондан ортиқ ходимдан тахминан 10 фоизи ёки 200 минг нафари таклифни қабул қилади. АҚШ раҳбари тарафдорларининг фикрича, бу битим ҳукуматга 100 миллиард долларгача маблағ тежаш имконини беради.
Ходимлар билан ишлаш бошқармаси қолишни истаган ходимларнинг иш ўринлари келгусида қисқартирилиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
“Биз сизга ўз лавозимингиз ёки идорангизда қолишга тўлиқ кафолат бера олмаймиз, аммо агар лавозимингиз тугатилса, сизга ҳурмат ва эътибор билан муносабатда бўлинишини таъминлаймиз”, — деб таъкидланган хабарномада.
Мавзуга оид
13:32 / 19.12.2025
АҚШ Тайванга энг йирик қурол-яроғ пакети етказиб беришни режалаштирмоқда
10:53 / 19.12.2025
АҚШ Green Card дастурини вақтинча тўхтатиб туради
08:45 / 19.12.2025
Трамп 2026 йил учун АҚШнинг рекорд мудофаа бюджетини имзолади
20:18 / 18.12.2025