Ўзбекистон | 12:15 / 02.02.2025
5570
1 дақиқада ўқилади

2024 йилда ҳаво транспорти ва темирйўл орқали жўнатилган йўловчилар сони маълум қилинди

Ўтган йилда ҳаво транспортида ташилган йўловчилар сони 781 минг нафарга, темирйўлда ташилган йўловчилар сони 177,1 минг нафарга ошган.

Фото: Президент матбуот хизмати

Статистика агентлиги 2024 йилда Ўзбекистон бўйича ҳаво транспорти ва темирйўл орқали жўнатилган йўловчилар сонини маълум қилди.

Унга кўра, 2024 йил январ-декабр ойларида Ўзбекистон бўйича ҳаво транспорти орқали жўнатилган йўловчилар сони 6 млн нафарни ташкил этган. Бу кўрсаткич 2023 йилга нисбатан 14,9 фоизга ёки 781 минг нафар йўловчига ошган.

Ушбу кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича:

2020 йил – 868,9 минг нафар

2021 йил – 2 982,0 минг нафар

2022 йил – 4 086,1 минг нафар

2023 йил – 5 258,0 минг нафар

2024 йил – 6 039,0 минг нафар.

Шунингдек, 2024 йилда темирйўл транспортида 9 млн 803,6 минг йўловчи жўнатилган.

Ушбу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даврига нисбатан 177,1 минг нафар йўловчига кўпайган бўлиб, ўсиш суръати 101,8 фоизни ташкил этган.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид