НАТО собиқ бош котиби Норвегия молия вазири этиб тайинланди
Йенс Столтенберг Норвегия молия вазири лавозимини эгаллади. У 2005-2013 йиллар давомида мамлакат бош вазири лавозимида фаолият юритган.

Фото: Getty Images
НАТОнинг собиқ бош котиби Йенс Столтенберг Норвегиядаги ҳукумат ислоҳотлари доирасида мамлакатнинг молия вазири этиб тайинланди.
65 ёшли Столтенберг 2001-2001 йиллар ҳамда 2005-2013 йиллар давомида Норвегия бош вазири бўлган. У Лейбористлар партияси вакили ҳисобланади.
Норвегиянинг икки партияли ҳукумати ўтган ҳафта, озчилик Центристлар партияси Лейбористлар партияси билан коалициядан чиққанидан кейин тарқатиб юборилган эди. Истеъфога энергетика сиёсатидаги келишмовчилик сабаб бўлган.
Йонас Гар Стёре ҳукумати 2021 йил октябрдан бери ҳокимият тепасида. Норвегияда парламент сайловлари сентябр ойида бўлиб ўтади.
Нидерландиянинг собиқ бош вазири Марк Рютте 2024 йил 1 октябрда НАТО бош котиби лавозимига киришган эди. Унинг номзоди 26 июн куни алянс томонидан расман маъқулланган.
Ташкилотни 10 йил бошқарганидан сўнг тарк этаётган Йенс Столтенберг иттифоқчиларнинг қарорини олқишлаган ва бу «НАТОни ишончли қўлларда қолдиришини» айтди. X ижтимоий тармоғида бу тайинловни шарҳлар экан, у 57 ёшли Рюттени трансатлантик ҳамкорликнинг ҳақиқий тарафдори, кучли етакчи деб атаган.
Ўз навбатида, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ЕИ ва НАТО ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш учун Марк Рютте билан яқиндан ҳамкорлик қилишини билдирга эди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Яман ҳусийларига қарши ҳарбий амалиёт бошлашни буюрди
Жаҳон | 01:48
-
Тошкент вилоятида 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Жамият | 23:32 / 15.03.2025
-
Европа Иттифоқи ҳарбий разведка учун сунъий йўлдош тармоғини яратиши мумкин
Жаҳон | 22:27 / 15.03.2025
-
Трамп «Озодлик радиоси» ва «Америка Овози» радиосини назорат қилувчи агентликни қисқартирмоқчи
Жаҳон | 22:01 / 15.03.2025
Мавзуга оид

16:49 / 15.02.2025
Таълим олиш соғлиқ учун фойдали экани исботланди

21:45 / 28.01.2025
Норвегия электромобилларга тўлиқ ўтган дунёдаги биринчи давлатга айланиши мумкин

16:59 / 11.01.2025
Норвегияда янги биноларда энди бомбапанагоҳлар ҳам қурилади. Ушбу амалиёт 1998 йилда бекор қилинганди

10:59 / 11.01.2025