Жаҳон | 12:00 / 13.09.2024
1235
2 дақиқада ўқилади

Столтенберг Мюнхен хавфсизлик конференциясига раислик қилади

Столтенберг келаси йили Мюнхен хавфсизлик конференцияси раҳбари сифатида Кристоф Хойсген ўрнини эгаллайди, деб хабар бермоқда ОАВ.

Фото: AP

НАТО бош котиби лавозимини тарк этаётган норвегиялик Йенс Столтенберг 2025 йилнинг февралида Мюнхен хавфсизлик конференцияси раҳбари сифатида германиялик Кристоф Хойсген ўрнини эгаллайди. Бу ҳақда Германиянинг Der Spiegel ҳафталик нашри 12 сентябр, пайшанба куни ўз манбаларига таяниб хабар берди.

Ҳозирча бу маълумотнинг расмий тасдиғи йўқ. Мюнхен хавфсизлик конференцияси матбуот котиби dpa агентлигига ташкилот принципиал жиҳатдан кадрлар масалаларига изоҳ бермаслигига аниқлик киритди. НАТО ҳам изоҳ беришдан бош тортди.

Марк Рютте НАТОда Столтенберг ўрнини эгаллайди

Нидерландиянинг собиқ бош вазири Марк Рютте 2024 йил 1 октябрда НАТО бош котиби лавозимига киришиши кутилмоқда. Унинг номзоди 26 июн куни алянс томонидан расман маъқулланган.

Ташкилотни 10 йил бошқарганидан сўнг тарк этаётган Йенс Столтенберг иттифоқчиларнинг қарорини олқишлади ва бу «НАТОни ишончли қўлларда қолдиришини» айтди. X ижтимоий тармоғида бу тайинловни шарҳлар экан, у 57 ёшли Рюттени трансатлантик ҳамкорликнинг ҳақиқий тарафдори, кучли етакчи деб атади.

Ўз навбатида, Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен ЕИ ва НАТО ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш учун Марк Рютте билан яқиндан ҳамкорлик қилишини билдирди.

Мавзуга оид