«Украина НАТОга кирмайдиган бўлса, бизга ядровий қурол беринг» — Зеленский
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, агар Украина НАТО аъзоси бўлмаса, «Путин мамлакат ҳудудидан бутунлай чиқиб кетиши керак». Шундан сўнг Киев барча йўқотишлар учун молиявий компенсация масаласини кўтаради.

Фото: EPA
Володимир Зеленский агар Украина НАТОга қабул қилинмаса, ядровий қурол етарлича хавфсизлик кафолати бўлиши мумкинлигини маълум қилди. Бу ҳақда у британиялик журналист Пирс Морганга берган интервюсида қайд этди. Интервю парчалари 4 феврал куни Морганнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида пайдо бўлди.
Журналист Зеленскийдан Украина Владимир Путинни янги ҳужумлардан тийиб туришда қандай хавфсизлик кафолатларини кўриб чиқаётганини сўраган.
Зеленскийнинг таъкидлашича, агар Украинанинг НАТО аъзолигига қабул қилиниши йиллар ёки ўнлаб йилларга чўзиладиган бўлса, унда «мутлақо адолатли савол» юзага келади:
«Ушбу йўлда бизни ҳар доим бу ёвузликдан нима ҳимоя қилади? Қандай ёрдам пакети? Қанақа ракеталар? Бизга ядровий қурол беришадими? Ундай бўлса, бизга ядровий қурол беришсин. Биз Россияни тўхтатиб қолишимизга етадиган миқдорда ракеталар бериладими? Мен бунга ишонмайман, аммо ўйлайманки, бу ёрдам берган бўларди. Акс ҳолда Россиянинг ядровий ракеталарини қандай ракеталар тутиб қола олади? Бу риторик савол. Шунинг учун келинг қуйидагича йўл тутамиз: бизга ядровий қуролимизни қайтаринг, ракета мажмуаларини беринг, шерикларимиз миллионлик армияни молиялаштиришга кўмаклашади, ўз контингентингизни биз барқарорлик истаётган, инсонлар хотиржам бўладиган ҳудудларимизга жойлаштиринг», — дейди Зеленский.
Зеленскийнинг қўшимча қилишича, агар Украина НАТО аъзоси бўлмаса, «Путин мамлакат ҳудудидан бутунлай чиқиб кетиши керак», шундан сўнг Киев барча йўқотишлар учун молиявий компенсация масаласини кўтаради.
«У [Путин] биз НАТО аъзосига айланишимиз мумкинлигидан қўрқиб ҳужум қилди. Яхши, биз НАТО аъзоси эмасмиз — ерларимизни қайтаринг. Бу худди шундай кўриб чиқилиши керак», — дейди Украина президенти.
Украина 1994 йил декабрда имзоланган Будапешт меморандум доирасида ядровий қуролдан воз кечган. Ҳужжатда ядровий қуролдан воз кечилгани эвазига Украинанинг ҳудудий яхлитлиги кафоланиши кўзда тутилган. Ҳужжатга Россия, Украина, Буюк Британия ва АҚШ имзо чеккан.
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Путин билан мулоқотдан кейин Россия ва Украина «зудлик билан» музокаралар бошлашини маълум қилди
Жаҳон | 01:09
-
Ҳиндистонда Покистон фойдасига жосуслик қилишда гумонланган 9 киши ушланди
Жаҳон | 00:15
-
Олимлар жазирама ва сув тошқинларининг яширин хавфини аниқлади
Жаҳон | 23:51 / 19.05.2025
-
Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият | 23:26 / 19.05.2025
Мавзуга оид

22:39 / 18.05.2025
Зеленский Ватиканда Вэнс, Рубио ва янги Рим папаси билан учрашди

22:32 / 18.05.2025
Зеленский Римда Вэнс ва Рубио билан учрашув ўтказди

16:30 / 18.05.2025
Трамп Путин билан гаплашмоқчи. У «„қонли ҳаммом“ни тўхтатиш»ни муҳокама қилиши ҳақида ёзди

16:28 / 17.05.2025