Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияга кирувчи мигрантлар мажбурий тиббий кўрикдан ўтказилиши мумкин
Тегишли қонун лойиҳаси Давлат Думасига киритилиши кутилмоқда.
Россия Давлат Думаси спикери Владимир Володин Россияга кирувчи хорижликларни мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича қонунчилик ташаббуси Давлат Думасига киритилишини маълум қилди.
Бундан ташқари, у ҳукуматдан умуман меҳнат миграциясини тартибга солиш ва мигрант оилаларнинг Россияга киришига оид таклифлар киритишини кутаётганини айтди.
«Миграция сиёсати соҳасини тўлиқ тартибга солинмагунча такомиллаштиришни давом эттириш муҳим. Буни миграция жараёнларини тартибга солиш ва назорат қилиш учун масъул бўлганларнинг барчаси тушуниши керак», деб ёзди мулозим.
2025 йил феврал ойида Россия Ички ишлар вазирлиги бошлиғининг биринчи ўринбосари Александр Горовой Россия ҳудудида 670 мингга яқин ноқонуний мигрант борлигини, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар эканини айтди.
2025 йил январ ойида Россия президенти Владимир Путин имзолаган фармонга кўра, ноқонуний мигрантлар 2025 йил 30 апрелгача Россияни тарк этиши ёки ўз ҳолатини қонунийлаштириши шарт.
Мавзуга оид
18:43 / 08.07.2026
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
11:55 / 02.07.2026
Ўзбекистонга пул ўтказмаларида Россиянинг улуши пасайишда давом этмоқда
12:17 / 30.06.2026
1,6 млн ўзбекистонлик иши туфайли рўйхатга олиш вақтида доимий яшаш жойида бўлмаган
20:40 / 27.06.2026