Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ким Чен Ин Россия армиясининг «адолатли ишини сўзсиз қўллаб-қувватлашини» айтди
Шунингдек, КХДР раҳбари Жанубий Корея, Япония ва АҚШ ўртасидаги уч томонлама ҳарбий ҳамкорликни танқид қилди.
КХДР «ҳудудий яхлитликни ҳимоя қилиш» масаласида Россияни қўллаб-қувватлаш ниятида, деди мамлакат етакчиси Ким Чен Ин 8 февраль куни КХДР Мудофаа вазирлигига ташрифи чоғида.
«КХДР армияси ва халқи Россия армияси ва халқининг ўз суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини КХДР ва Россия ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги шартнома руҳига мувофиқ ҳимоя қилиш борасидаги адолатли ишини сўзсиз қўллаб-қувватлайди ва рағбатлантиради», деди Ким Чен Ин, унинг сўзларидан Reuters иқтибос келтирди.
КХДР раҳбари ташрифи давомида Жанубий Корея, Япония ва АҚШ ўртасидаги уч томонлама ҳарбий ҳамкорликни ҳам танқид қилди. Ким Чен Ин сўзларига кўра, ушбу давлатлар минтақадаги «тангликнинг ортиши» учун жавобгардир. КХДР «кераксиз кескинликни истамайди», лекин «ҳарбий мувозанатни таъминлаш учун изчил қарши чоралар кўради».
АҚШ, Жанубий Корея ва Украина маълумотларига кўра, КХДР расмийлари Россия-Украина урушида қатнашиш учун 11 мингга яқин аскарини юборган. Улар Россиянинг Курск вилоятидаги ҳарбий амалиётларда қатнашган. The New York Times газетаси январь ойида КХДР қўшинлари оғир йўқотишларга учраганидан сўнг фронтнинг олдинги чизиғидан ортга қайтарилгани ҳақида хабар берди. Украина президенти Володимир Зеленский 7 февраль куни Россия яна КХДР аскарларини Курск вилоятидаги жангларга юборганини айтди.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
10:25 / 09.06.2026