Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг биринчи элчиси Албания президентига ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистоннинг фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов (қароргоҳи Вена шаҳрида жойлашган) Албания президенти Байрам Бегайга ишонч ёрлиқларини топширди.
Президент қароргоҳида бўлиб ўтган тантанали маросимдан сўнг ўтказилган мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Албания ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди. Савдо-иқтисодий, маданий ва туризм соҳаларида ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳар икки томон муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқишга тайёр эканлигини тасдиқлади.
Бахтиёр Ибрагимов 2023 йил ноябр ойида Австрия президенти Александр Ван дер Белленга ишонч ёрлиқларини топширган эди. Шунингдек, у 2023 йилда штаб квартираси Вена шаҳрида жойлашган ЕХҲТ, БМТ Гиёҳванд моддалар ва жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси, Ядро синовларини кенг қамровли тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ташкилоти, АЭХА каби халқаро ташкилотлардаги мамлакат расмий вакили сифатида ҳам аккредитация қилинган.
Мавзуга оид
12:13 / 13.12.2025
Сардор Рустамбоев Непалда элчи сифатида расман фаолият бошлади
12:41 / 28.11.2025
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
18:07 / 27.11.2025
Президент 7 та давлатнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди
09:43 / 27.11.2025