Германияда муддатидан олдин парламент сайловлари бошланди
Овоз бериш жараёнлари маҳаллий вақт билан соат 18:00 га қадар давом этади. Шундан кейин дарҳол экзит-поллар натижаси пайдо бўлиши кутилмоқда.

Фото: dpa
Германияда бундестаг (парламент) сайловлари учун барча овоз бериш участкалари очилди, деб хабар беради Associated Press.
Қайд этилишича, овоз бериш жараёнлари маҳаллий вақт билан соат 18:00 га қадар давом этади. Шундан кейин дарҳол экзит-поллар натижаси пайдо бўлиши кутилмоқда. Германия фуқаролари, шунингдек, почта орқали ҳам овоз беришлари мумкин бўлади.
Агентликнинг таъкидлашича, Европанинг АҚШ президенти Доналд Трамп маъмуриятини Украина инқирози, қитъада хавфсизликни таъминлаш муаммоларига нисбатан сиёсатига жавоби ушбу сайловлар натижасига боғлиқ.
Германия сайлов тизимига кўра, камдан кам ҳолларда бирор-бир партия мутлақ устунлик билан ғалабага эришади; афтидан, келаётган ҳафтада икки ёки ундан ортиқ партия ҳукмрон коалицияни шакллантиради. Жамоатчилик ўртасида ўтказилган сўровлар ҳам шу каби натижани кўрсатган — бирор-бир партия фуқаролар орасида алоҳида машҳурликка эга эмас.
Жамоатчилик фикрини ўрганиш мақсадида ўтказилган сўровларда Фридрих Мертснинг Христиан-демократик иттифоқ ва Христиан-социал иттифоқ консерватив блоки етакчилик қилган, ундан кейинги ўринлари Алиса Вайделнинг «Германия учун муқобил» ҳамда канцлер Олаф Шолтс аъзоси бўлган Германия социал-демократлар партияси эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилнинг декабр охирларида Германия президенти Франк-Валтер Штайнмайер мамлакат парламентини (бундестаг) тарқатиб юбориб, 2025 йил 23 феврал куни муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилишини белгилаганди. «Ҳозиргидек мураккаб даврда барқарорликни таъминлаш учун салоҳиятли ҳукумат ва парламентда ишончли кўпчилик талаб этилади», — деганди у.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ўзгидромет» ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиши ва шамол кучайиши ҳақида огоҳлантирди
Ўзбекистон | 11:55
-
АҚШ Эронга қарши янги санкцияларни эълон қилди
Жаҳон | 11:50
-
Навоийда 55 ёшли аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этиб келингани аниқланди
Ўзбекистон | 11:43
-
Давлат тиббиёт муассасаларининг пулли хизматлари арзонлашади
Ўзбекистон | 11:25
Мавзуга оид

13:00 / 12.05.2025
Мерц Путинни 12 майдан бошлаб ўт очишни тўхтатишга чақирди

08:11 / 12.05.2025
Германия: Россия музокаралардан олдин сулҳга рози бўлиши керак

18:41 / 11.05.2025
Германия канцлери Украинага етказиладиган қурол-яроғларга оид маълумотларни махфийлаштирди

15:17 / 10.05.2025