Рамазон ойи кечаларидаги таровиҳ намози муносабати билан жорий йилнинг 28 феврал кунидан бошлаб ҳар куни соат 18:00 дан 24:00 га қадар масжидлар яқинидаги йўллар транспорт воситалари ҳаракати учун чекланади.

Мирзо Улуғбек тумани бўйича:

-Тепа масжиди - Дўрмон йўли кўчасидан Олимлар кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

Бектемир тумани бўйича:

-Алибек масжиди - М.Авезов кўчасидан Х.Бойқаро кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 

Яшнобод тумани бўйича:

-Ислом ота масжиди - Фарғона йўли кўчаси иккинчи даражали йўлдан Заркент ва Обишир кўчаларига қадар ҳаракат чекланади. 

-Али ибн Абу Толиб масжиди - Чўлпон кўчасидан Салоҳият кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 

Миробод тумани бўйича:

-Валихўжа ўғли Норхўжа масжиди - Янги-Қўйлиқ-Файзиобод кўчалари кесишган чорраҳадан 5-тор Файзиобод кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

-Қўйлиқ ота масжиди - ТҲАЙ-Қўйлиқ ота кўчалари кесишган чорраҳадан Янги Қўйлиқ тор кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 

Сергели тумани бўйича: 

-Маъруф ота масжиди - Чоштепа кўчасидан 1-тор Чоштепа кўчасига қадар ҳаракат чекланади.

-Нўғайқўрғон масжиди - Янги Сергели–С.Хўжанов кўчалари кесишмасидан- С.Хўжанов Моҳидил кўчалари кесишмасигача қадар ҳаракат чекланади. 

Яккасарой тумани бўйича:

-Усмон бин Мазъум масжиди - КҲАЙ-Файзли Тошкент чорраҳасидан КҲАЙ-Қушбеги чорраҳасигача ҳаракат чекланади. 

-Яккасарой масжиди - Ш.Руставели-Яккасарой чорраҳасидан Яккасарой-Боғибўстон чорраҳасига қадар ҳаракат чекланади. 

-Ракат масжиди - Ж.Шоший кўчасидан Аския кўчасига қадар ҳаракат чекланади. 

Янгиҳаёт тумани бўйича:

-Ниёзмат ота масжиди - ТҲАЙ-Бинокор чорраҳасидан Пастдархон маҳалласига кириш қадар ҳаракат чекланади.