USAID’нинг 83 фоиз дастури бекор қилинди
АҚШ давлат котиби USAID’нинг «ўнлаб миллиард доллар» сарфланган 5,2 мингта шартномаси бекор қилинганини айтди.

Фото: AP
Вашингтон ўтказилган текширувлардан кейин АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (USAID) 83 фоиз дастурларини бекор қилади. Бу ҳақда давлат котиби Марко Рубио X ижтимоий тармоғидаги саҳифасига ёзиб қолдирди.
Унинг сўзларига кўра, 5200 та шартнома бекор қилинган бўлиб, уларга сарфланган «ўнлаб миллиард доллар» маблағлар АҚШ миллий манфаатларига хизмат қилмаган ва «айрим ҳолатларда зарар келтирган».
Рубионинг қўшимча қилишича, USAID’нинг қолган 18 фоиз дастури (давлат котиби постида айнан шу рақам кўрсатилган, у аслида 17 фоизни назарда тутган бўлиши мумкин), яъни 1000 та шартнома энди АҚШ Давлат департаменти томонидан анча самарали бошқарилади.
У ўз пости орқали Илон Маск раҳбарлик қилаётган Ҳукумат самарадорлиги департаментига (DOGE) ҳам миннатдорчилик билдириб ўтган.
Доналд Трамп АҚШ президентлиги лавозимига киришган куни USAID’нинг чет эл давлатларига ёрдамини 90 кунга музлатиб қўйганди. Ушбу муддат давомида агентлик дастурлари АҚШ ташқи сиёсати ва «Америка қадриятларига» мос келиш ёки келмаслиги текширилиши айтилди. Суд ҳужжатларидан маълум бўлишича, Трамп маъмурияти USAID орқали тўловларнинг 90 фоизини тўхтатишни буюрган. USAID бошқаруви АҚШ Давлат департаменти назорати остига ўтди.
АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги 1961 йилда пайдо бўлган. 2025 йилда унинг бошқа давлатларга ёрдам бюджети 42,8 миллиард долларни ташкил этган. Агентлик, хусусан, бутун дунё бўйлаб кўплаб гуманитар дастурларни молиялаштириб келади.
Тавсия этамиз
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
АЭСда ишлаб чиқариладиган электр энергиясининг нархи қанча бўлади?
Ўзбекистон | 18:04 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ўзбекистонда рухсатномасиз «тонировка» учун белгиланган жарима камайтирилиши мумкин
Ўзбекистон | 18:13
-
Президент Uzbekistan Airways’га чипталар нархи ошиши олдини олиш бўйича топшириқ берди
Ўзбекистон | 18:12
-
Халқаро фан олимпиадалари ғолиблари қарийб 1 млрд сўм мукофот олиши мумкин
Ўзбекистон | 17:52
-
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
Жаҳон | 17:50
Мавзуга оид

00:55
Трамп маъмурияти Суриядаги «Оқ каскалар» ташкилотини молиялаштиришни қисман тўхтатди

09:22 / 19.03.2025
АҚШ федерал судяси USAID'ни тугатиш жараёнини тўхтатишни буюрди

20:52 / 14.03.2025
Афғонистондаги Қўштепа канали қурилиши USAID томонидан молиялаштирилган – ОАВ

11:15 / 13.03.2025