Трамп маъмурияти USAID орқали тўловларнинг 90 фоизини тўхтатиб қўйди
АҚШ президенти маъмурияти томонидан судга йўлланган маълумотларда келтирилишича, умумий ҳисобда қарийб 5800 та USAID гранти бекор қилинган.

Фото: Reuters
Доналд Трамп маъмурияти АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) орқали тўловларнинг 90 фоизини тўхтатишни буюрди. CNN’нинг маълум қилишича, бу ҳақда 26 феврал куни даъво доирасида судга юборилган ҳужжатларда сўз боради.
«Умумий ҳисобда қарийб 5800 та USAID гранти бекор қилинган ва 500 дан ортиқ грантлар сақлаб қолинган. Сақлаб қолинган грантларнинг максимал қиймати тахминан 57 миллиард долларни ташкил этади», — дейилади маъмурият баёнотида.
USAID орқали ажратиладиган грантлардан ташқари 4,1 мингга яқин давлат грантлари бекор қилинган ва салкам 2,7 минг давлат грантлари сақлаб қолинган. Трамп маъмуриятига кўра, молиялаштириш бўйича 297 та қарор ҳали баҳоланиши керак.
Доналд Трамп маъмурияти грантлар тўғрисидаги тушунтиришларни чет эл ёрдамини музлатиш тўғрисидаги қарорига қарши киритилган даъво доирасида судга йўналтирган.
Доналд Трамп президентлик лавозимига киришганининг биринчи куниданоқ USAID’нинг чет эл давлатларига ёрдамини 90 кунга музлатиб қўйди. Ушбу муддат давомида агентлик дастурлари «Америка қадриятлари» ва АҚШнинг ташқи сиёсий мақсадларига қанчалик мос келиши текширилади. АҚШ ҳукумати USAID’ни Давлат департаменти билан бирлаштириш, шунингдек, агентлик ходимларини 10 минг кишидан қарийб 300 кишигача қисқартиришни режалаштирмоқда. Маблағлар ажратилишининг музлатилиши тўғрисидаги қарор устидан судга шикоят киритилган.
Аввалроқ АҚШ президенти янги ҳукумат самарадорлиги департаменти раҳбарларидан бири этиб тайинлаган бизнесмен Илон Маск USAID’ни танқид қилган эди. Tesla ва SpaceX бош директори агентликни жиноий ташкилот деб атаган ва USAID’ни биологик қуролларни ишлаб чиқишни молиялашда айблаган. Шунингдек, АҚШ президенти Доналд Трамп АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги раҳбарияти истеъфога чиқишини маълум қилган эди.
Тавсия этамиз
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Шаҳарларда йўл таъмирлаш ишлари фақат тунда амалга оширилади
Ўзбекистон | 17:20 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Исроил Ғазога яна гуманитар ёрдам етказишга рухсат берди
Жаҳон | 10:24
-
"Ўзбекинвест" Испания ва Италиядаги музокаралар натижасида янги халқаро шерикликка қадам ташлади
Ўзбекистон | 10:20
-
Айрим тадбиркорларга солиқ имтиёзлари берилади
Ўзбекистон | 10:00
-
Трамп саратон касаллиги аниқланган Байденни қўллаб-қувватлади
Жаҳон | 09:57
Мавзуга оид

19:00 / 18.05.2025
АҚШда 2 ёшли бола 15-қаватдан тушиб кетиб, омон қолди

18:55 / 17.05.2025
Путин Украинага оид АҚШ тинчлик режасини Уиткофф билан муҳокама қилишни истамади

14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи

13:56 / 17.05.2025