Париждаги «тутқунлик»дан сўнг Павел Дуров Дубайга қайтди
2024 йил август ойида Париж аэропортида қўлга олинган Telegram асосчиси қарийб 8 ойлик «тутқунлик»дан сўнг Францияни тарк этиб, Дубайга қайтди. Дуров Telegram «ўзининг қонуний мажбуриятларини ошириб бажаргани»ни айтиб, қўллов учун барчага миннатдорчилик билдирган.

Фото: AP
«Эшитган бўлсангиз керак, Telegramʼдаги жиноятчилар фаолияти билан боғлиқ текширувлар туфайли Францияда бир неча ой бўлганимдан сўнг Дубайга қайтдим. Жараён давом этмоқда, лекин уйда бўлиш жуда ажойиб», деб ёзган Дуров ўзининг каналида. У жиноятчиликка қарши кураш ҳақида гап кетганда, йиллар давомида Telegram «ўзининг қонуний мажбуриятларини бажарибгина қолмай, балки ошириб ҳам бажаргани»ни билдирган.
Шунингдек, Павел бунинг учун тергов судялари, ўз адвокатлар ва жамоасига ҳамда дунё бўйлаб уни қўллаб-қувватлаган миллионлаб одамларга миннатдорчилик билдирган.
«Мен бутун дунё бўйлаб ушбу кутилмаган саёҳат давомида қўллаб-қувватлаган миллионлаб одамларга чуқур миннатдорчилик билдираман — бу жуда кўп нарсани англатади. Бизнинг миллиардлик ҳамжамиятимиз енгиб ўта олмайдиган тўсиқнинг ўзи йўқ», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, Павел Дуров 2024 йил 24 август куни кечқурун Париж аэропортида қўлга олинган эди. Икки кундан кейин Париж прокуратураси Дуров номаълум шахсларга қарши жиноий тергов доирасида 12 та жиноят, жумладан ваколатли органлар сўровига кўра маълумот беришни рад этиш, шунингдек, порнография, гиёҳванд моддалар ва хакерлик дастурларини тарқатишда иштирок этиш бўйича қўлга олинганини эълон қилди.
Дуровга яқин манбанинг сўзларига кўра, Telegram кўп йиллар давомида платформада ноқонуний контент тарқалиши олдини олиш учун расмийлар билан ҳамкорликни талаб қилувчи ҳуқуқ-тартибот идораларининг чақируви ва суд қарорларига эътибор бермаган.
Кейинроқ Дуров суд назорати остида озод этилди, лекин у Францияни тарк этмаслиги керак эди. Шунингдек, унга 5 миллион евро гаров пули қўйиши ва ҳафтасига икки марта полицияга келиб туриши мажбурияти юкланган эди.
Феврал ойи бошида Франция прокуратураси Дуровнинг иши камида бир йил давомида судга етказилмаслигини маълум қилганди.
Тавсия этамиз
Ҳиндистон ва Покистон: кимнинг армияси кучлироқ?
Жаҳон | 19:21 / 09.05.2025
Мафкуралар кураши: 9 май аслида қандай кун?
Ўзбекистон | 14:22 / 09.05.2025
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Украина Ўзбекистоннинг учта компаниясига санкциялар киритди
Иқтисодиёт | 10:51
-
Туск: Варшава савдо марказидаги ёнғин — Россия махсус хизматлари буюртмаси натижаси
Жаҳон | 10:46
-
Uzbekistan Airways парвозлар жадвалидаги айрим мажбурий ўзгаришлар ҳақида маълум қилди
Ўзбекистон | 10:06
-
“Моно-марказларда ўқитилган 74 минг киши иш билан таъминланмаган” – депутат
Ўзбекистон | 10:04
Мавзуга оид

19:22 / 21.04.2025
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади

21:55 / 01.04.2025
Павел Дуров Telegram’да виртуал ғиштлар сотиш ортидан 100 млн рубл ишлаб олди

21:04 / 19.03.2025
Павел Дуров: Telegramʼнинг доимий фойдаланувчилари сони 1 миллиарддан ошди

20:35 / 15.03.2025